Ўзбекистон

Деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун аҳолига қўшимча 100 минг гектардан ортиқ ер тарқатилади

Шунингдек, қишлоқ хўжалигида сув таъминотини яхшилаш бўйича йирик лойиҳа бошланади.

Деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун аҳолига қўшимча 100 минг гектардан ортиқ ер тарқатилади

 

Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида сув таъминотини яхшилаш, сув хўжалиги инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича йирик лойиҳалар бошланади. Бу ҳақда Президант Шавкат Мирзиёевнинг қишлоқ хўжалиги ходимларига йўллаган табрик нутқида сўз боради.

 

Таъкидланишича, аграр соҳани молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида халқаро имтиёзли кредитлар ажратилган, маҳсулот етиштириш, суғориш, уруғ ва кўчат сотиб олиш билан боғлиқ харажатлар субсидия ҳисобидан қоплаб берилмоқда.

 

Соҳани барқарор ривожлантириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида аграр тармоқда бошланган ислоҳотлар изчил давом эттирилади. Хусусан, қишлоқ хўжалигида сув таъминотини яхшилаш, сув хўжалиги инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича йирик лойиҳалар бошланади.

 

Пахтачилик ва ғаллачиликда бозор тамойилларини кенг жорий этиш, илмий асосда маҳсулот етиштириш, фермер ва деҳқонлар манфаатдорлигини ошириш чоралари кучайтирилади.

 

Шу билан бирга, маҳаллий шароитга мос, арзон қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқариш, уларни фермер ва деҳқонларимизга имтиёзли шартларда етказиб бериш, субсидиялар ажратиш ва қўшимча молиялаштириш имкониятлари кенгайтирилади. Қишлоқ хўжалигида хизмат кўрсатиш сифати ва даражасини ошириш, амалиёт ва илм-фан интеграциясини мустаҳкамлаш масалалари ҳам эътибор марказида бўлади.

 

Маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш, бандликни таъминлаш мақсадида бошланган ижобий тажриба давом эттирилиб, деҳқон хўжаликлари ташкил этиш учун қўшимча 100 минг гектардан ортиқ ер аҳолига тарқатилади.

 

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ хотин-қизларни давлат мукофотлари билан тақдирлади

Мукофотланганлар орасида маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт ва жамият ривожига ҳисса қўшган етакчи мутахассислар бор.

custom img

Ўзбекистонда банк иловаларида пул ўтказмаларининг мақсадини кўрсатиш талаб этилади

Янги тартибга кўра, фойдаланувчилар пул юборишда 16 та тоифадан бирини танлаши керак бўлади.

custom img

Тошкентда ИИББнинг 2 тезкор ходими қамоққа олинди

Улар фуқарони жиноий жавобгарликдан қутқариш эвазига 2200 АҚШ доллари талаб қилган.

custom img

Бухорода терроризмни молиялаштиришда иштирок этган ота ва ўғил аниқланди

Ўғил Сурия давлатидаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” сафида қўшилган, интернет ва криптовалюта орқали пуллар тўплаган.

custom img

Ўзбекистон Саудия Арабистони, БАА, Қатар, Эрон, Қувайт ва Исроилга парвозларни вақтинча тўхтатди

Ҳозирда жорий йилнинг 28 февралигача кетган йўловчиларни қайтариш ишлари давом этмоқда.

custom img

Президент ҳузурида қўшинларнинг жанговар шайлигини ошириш ва замонавий қурол-яроғ билан таъминлаш масалалари кўриб чиқилди

Давлат раҳбари Ўзбекистон Қуролли Кучларини янада ривожлантириш ва мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди.

custom img

ЙТҲ оқибатида вафот этган кичик сержант Хосилбек Эшназаров "Жасорат" медали билан тақдирланди

Йўл-патрул хизмати ходими BMW уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлган эди.

custom img

13 нафар ўзбекистонлик Туркманистон орқали Эрондан ватанга қайтарилди

Фуқаролар Ашхобод шаҳридаги элчихона ходимлари томонидан "Сарахс" туркман–эрон чегара пости орқали мамлакатга кузатиб қўйилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун аҳолига қўшимча 100 минг гектардан ортиқ ер тарқатилади