1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Медиа

Dili.me номи билан танилган вайнер ҳибсга олингани айтилди

Бу бўйича Бош прокуратура маълумот берди.

Dili.me номи билан танилган вайнер ҳибсга олингани айтилди

 

Маълум қилинишича, вайнер 23 январь куни шериклари билан фуқаро П.А.ни уриб тан жароҳат етказган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Жиноят иши бўйича гумонланувчи бир неча маротаба чақиртирилишига қарамасдан терговга келишдан буйин товлаб келган. Шу сабабли унга нисбатан қидирув эълон қилинган.

 

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида Ў.Д. 10 март куни ушланиб, терговга жалб қилинган.

 

Яшнобод туман ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Маълумот ўрнида, ижтимоий тармоқларда тарқалган норасмий хабарларга кўра, вайнер калтаклаган P.A. ўзининг куёвидир. Фуқаро П.А вайнернинг синглисига қўл кўтаргани айтилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика