Жаҳон

Нью-Йоркда уч қаватли бино қулаб тушди: 2 киши ҳалок бўлди

Қутқарувчилар вайроналар остида бошқа қурбонлар бор-йўқлигини текширмоқда.

Нью-Йоркда уч қаватли бино қулаб тушди: 2 киши ҳалок бўлди

 

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳри Бруклин туманидаги Флатбуш маҳалласида уч қаватли бинoнинг қулаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

 

Нью-Йорк шаҳар ёнғин хизмати комиссари Лиллиан Бонсигноренинг матбуот анжуманида маълум қилишича, жароҳатланганларнинг етти нафари болалардир. Ҳодиса оқибатида жами 19 киши жабрланган, улар орасида бир нафар ўт ўчирувчи ҳам бор. Унинг жароҳати енгил экани айтилмоқда.

 

Жароҳатланганлардан 12 нафарининг аҳволи барқарор, тўрт нафари эса оғир аҳволда. Қутқарув ишлари давом этмоқда.

 

Нью-Йорк шаҳар ёнғин хизмати бошлиғи Жон Эспозитонинг айтишича, қидирув-қутқарув ишлари ва вайроналарни тозалаш бир неча кун давом этиши мумкин. Жараён бинoнинг беқарор ҳолати ҳамда қўшни иншоотнинг қайта қулаш хавфи сабаб мураккаблашган.

 

Эспозито вазиятни ўта беқарор деб баҳолаб, қутқарувчилар вайроналар остида бошқа қурбонлар бор-йўқлигини аниқламагунича ҳодиса жойида қолишини таъкидлади.

 

Маълумотларга кўра, бино 11 ноябрь куни тушдан кейин қулаган. Ёнғин хизматига маҳаллий вақт билан соат 16:01 да хабар келиб тушган ва воқеа жойига ихтисослашган қутқарув гуруҳлари юборилган.

Тожикистоннинг миллий хавфсизлигига оид ҳужжатлар ўғирланди: хакерлар сунъий интеллектдан фойдаланган

Тожикистоннинг миллий хавфсизлигига оид ҳужжатлар ўғирланди: хакерлар сунъий интеллектдан фойдаланган

Текширув давомида Ўзбекистоннинг Ўрмон хўжалигида қўлланиладиган Smart Forestry рақамли платформасига кириш излари ҳам аниқланган.

Ҳормуз бўғозидаги портлашлар нефть нархига таъсир қилди: Brent 92 доллардан ошди

Ҳормуз бўғозидаги портлашлар нефть нархига таъсир қилди: Brent 92 доллардан ошди

Кемаларга ҳужумлар давом этаётгани ортидан жаҳон бозорида нефть нархи яна кўтарилди.

Россияда айиқ ҳужумлари: баҳордан буён қурбонлар сони 35 нафарга етди

Россияда айиқ ҳужумлари: баҳордан буён қурбонлар сони 35 нафарга етди

Камчаткада сайёҳлик базаси қоровули айиқ ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди.

Қирғизистонда президентлик сайлови: Садир Жапаров номзодини илгари сурди

Қирғизистонда президентлик сайлови: Садир Жапаров номзодини илгари сурди

Навбатдаги президентлик сайлови 2027 йил 27 январга белгиланган.

Россияда мигрант оилаларига янги талаб: ишламайдиган оила аъзолари учун солиқ жорий этилади

Россияда мигрант оилаларига янги талаб: ишламайдиган оила аъзолари учун солиқ жорий этилади

Ушбу чора мигрантларнинг ишламайдиган яқинлари Россияда қолишини чеклашга қаратилган.

Ғазода Исроил ҳужумлари давом этмоқда: олти фаластинлик ҳалок бўлди

Ғазода Исроил ҳужумлари давом этмоқда: олти фаластинлик ҳалок бўлди

Ўтган йили эълон қилинган сулҳдан буён Исроил ҳужумлари оқибатида 1600 нафардан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлган.

Қалин туман катта фожиа келтирди: 12 киши ҳалок бўлди

Қалин туман катта фожиа келтирди: 12 киши ҳалок бўлди

Кўриш масофаси айрим жойларда атиги 10 метргача қисқариши оқибатида Болгарияда йирик йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

Россия Украинадаги 10 та вилоятга ҳужум қилди: энергетика объектлари шикастланди

Россия Украинадаги 10 та вилоятга ҳужум қилди: энергетика объектлари шикастланди

Зарба оқибатида бир нечта вилоятда электр таъминотида узилишлар кузатилди, Винница вилоятида эса икки киши ҳалок бўлди.