Ўзбекистон

Бирида 2,5 минг, бошқасида 4,4 минг доллар: ноқонуний “Умра” ташкилотчилари аниқланди

Фарғона ва Андижонда фуқароларни ноқонуний зиёратга юбориш эвазига пул талаб қилган икки шахс ушланди.

Бирида 2,5 минг, бошқасида 4,4 минг доллар: ноқонуний “Умра” ташкилотчилари аниқланди

 

Фарғона ва Андижон вилоятларида «Умра» зиёратига боришни истаган фуқароларнинг ишончидан фойдаланиб, ноқонуний равишда пул талаб қилган шахслар аниқланди.

 

Маълум қилинишича, Фарғона шаҳрида фаолият юритувчи сайёҳлик фирмасининг норасмий ишчиси тегишли рухсатномага эга бўлмаган ҳолда икки нафар фуқарони Саудия Арабистонига «Умра» зиёратига юбориш эвазига 2 500 АҚШ доллари талаб қилган.

 

Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий бошқармалари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда у 2 450 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Ҳолат юзасидан унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Шунга ўхшаш ҳолат Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида ҳам қайд этилган. Бу ерда ноқонуний фаолият юритаётган туристик фирма ходими тўрт нафар фуқарони «Умра» зиёратига юбориш эвазига 4 400 АҚШ доллари талаб қилган.

 

ДХХ Андижон вилояти бошқармаси ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда у отаси билан биргаликда 4 300 АҚШ долларини олаётган вақтида ушланган.

 

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

50 сотих ер учун 100 минг доллар: Пахтаобод ҳокими ўринбосари ушланди

50 сотих ер учун 100 минг доллар: Пахтаобод ҳокими ўринбосари ушланди

У ва кадастр идораси мансабдори фуқародан аукцион орқали арзон нархда ер олиб бериш эвазига пул талаб қилган.

Ёмғир ортидан сел келиши мумкин: 8 та вилоят аҳолиси огоҳлантирилди

Ёмғир ортидан сел келиши мумкин: 8 та вилоят аҳолиси огоҳлантирилди

Айрим жойларда ёмғир сувлари тўпланиб, сув босишига олиб келиши мумкин.

Марказий банк текширувлари натижаси: 6 та банк ва 2 та микромолия ташкилоти жаримага тортилди

Марказий банк текширувлари натижаси: 6 та банк ва 2 та микромолия ташкилоти жаримага тортилди

Банк назорати қўмитаси томонидан октябрь ойида 43 та масалани кўриб чиқилди.

“Олтин қалам” АҚШга ҳам етиб борди: Вашингтонда тақдирлаш маросими ўтказилди

“Олтин қалам” АҚШга ҳам етиб борди: Вашингтонда тақдирлаш маросими ўтказилди

АҚШ пойтахтида Виктор Готевбе ва Жеймс Дурсога Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг фахрий аъзолик гувоҳномалари берилди.

“Россия Абу-Дабидаги музокараларда эгаллаган ҳудудлари ҳақида нотўғри маълумот берди” —  Зеленский

“Россия Абу-Дабидаги музокараларда эгаллаган ҳудудлари ҳақида нотўғри маълумот берди” — Зеленский

Украина президенти Россия делегацияси Донбасснинг Киев назоратида қолаётган ҳудудларини ҳам босиб олинган деб даъво қилганини айтди.

Ўзбекистонликлар тиббий хизматларга 17,6 трлн сўм сарфлади: Тошкент шаҳри етакчи

Ўзбекистонликлар тиббий хизматларга 17,6 трлн сўм сарфлади: Тошкент шаҳри етакчи

Хизматлар ҳажми 2025-йилнинг мос даврига нисбатан реал ҳисобда 14,2 фоизга ошган.

Саида Мирзиёева Франция президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Франция президенти билан учрашди

Парижда бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги стратегик шерикликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон ва Словения етакчилари учрашув ўтказди

Ўзбекистон ва Словения етакчилари учрашув ўтказди

Учрашувда савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.