1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

"Док-1 Макс" сиропини ишлаб чиқарган Ҳиндистон мансабдорлари ушланди

Улар орасида Marion Biotech компаниясининг икки директори, кимёгар ва операциялар бўлими бошлиғи ҳам бор.

"Док-1 Макс" сиропини ишлаб чиқарган Ҳиндистон мансабдорлари ушланди

 

Ҳиндистоннинг Ноида шаҳри полицияси кеча, 3 март куни Marion Biotech фармацевтика компаниясининг 3 нафар юқори лавозимли ходимини ҳибсга олди. Ҳибсга олинганлар қалбаки дори-дармонлар ишлаб чиқариш ва сотишда айбланган бўлиб, улар Ўзбекистонда бир неча боланинг ўлимига сабаб бўлган йўталга қарши сиропи ишлаб чиқарувчи фармацевтика фирмасига алоқадор бўлган. Бу ҳақда ABP Network нашри хабар берди

 

Қайд этилишича, тергов Ўзбекистонда ширкат дори-дармонлари туфайли 18 нафар боланинг ўлими ҳақидаги хабарлар пайдо бўлганидан кейин бошланган. Мазкур иш бўйича айбланган беш кишидан учтаси ҳибсга олинган. Айбланувчилар орасида Marion Biotech компаниясининг икки директори, кимёгар ва операциялар бўлими бошлиғи бор.

 

Нашр берган маълумотга кўра, мазкур сироп туфайли 2022 йилда Гамбия, Индонезия ва Ўзбекистонда 300 нафардан ортиқ, уларнинг аксарияти беш ёшгача бўлган болалар ўткир буйрак жароҳати туфайли вафот этган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика