Долларнинг расмий курси яна пастлади
МБ вальюталарнинг янги қийматини белгилади.

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 3 декабрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 13,67 сўмга пастлади ва 12 838,83 сўмни ташкил қилди.
Евро курси ҳам 70,92 сўмга тушиб, 13 498,22 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли эса 0,71 сўмга юқорилаб, 119,70 сўмни ташкил этди.







