1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Hi-tech

Дунёдаги энг қиммат бренд қайси эканини биласизми?

Маълумотлар “Brand Finance Global 500” таҳлилчиларининг йиллик тадқиқотида келтирилган.

Дунёдаги энг қиммат бренд қайси эканини биласизми?

 

“Apple” компаниясининг қиймати 74% га ошиб, 516,6 миллиард долларга етганидан сўнг дунёдаги энг қиммат брендга айланди.

 

Шу билан бирга, “Аmazon” компаниясининг қиймати атиги 3,2% га ўсиб, 308,9 миллиард долларни ташкил этди. Маълумотлар "Brand Finance Global 500” таҳлилчиларининг йиллик тадқиқотида келтирилган.

 

“Apple” компанияси “iPhone” савдоси улуши барқарорлашганига қарамай, ўз бренди қийматини сезиларли даражада оширган. Компания ҳали ҳам 71% улуш билан премиум смартфонлар бозорида етакчилик мавқеини сақлаб келмоқда.

 

Рейтингда иккинчи ўринда тўртинчи ўриндан кўтарилиб, ўз қийматини қарийб 78% га ошириб, 340,4 миллиард долларга етказган “Мicrosoft” бренди жойлашган. “Google” учинчи ўринни эгаллаб, ўз қийматини 18,5% га ошириб, 333,4 миллиард долларга етказди.

 

“Samsung” ва “Wаlmart” компаниялари анча орқада қолмоқда, боиси уларнинг брендлари салбий динамикани намойиш этди. “Samsung” брендининг қиймати 0,3% га камайиб, 99,4 миллиард долларга, “Walmart”нинг қиймати эса 15% га тушиб, 96,8 миллиард долларни ташкил этди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика