"Франция расмийлари хоҳлаганларида мен билан кўплаб усулларда боғланишлари мумкин эди. Хусусан, мен тез-тез ташриф буюриб турадиган Дубайдаги Франция консуллиги орқали ҳам алоқага чиқишлари мумкин эди, — дея фикр билдирди Теlegram асосчиси.
Дуровнинг сўзларига кўра, ҳеч бир инноватор фойдаланувчилар томонидан ушбу технологияларни суиистеъмол қилиш эҳтимоли учун шахсан жавобгар бўлиши мумкинлигини билса, янги технологиялар яратмайди.
Павел Дуров Теlegram “махфийлик ва хавфсизлик ўртасидаги тўғри мувозанат” бўйича келиша олмайдиган мамлакатларни тарк этаётганини таъкидлади:
"Россия кузатувни фаоллаштириш учун биздан “шифрлаш калитлари”ни топширишни талаб қилганида, биз буни кўп марта рад этганмиз. Натижада мессенжер Россияда тақиқланди. Telegram “анархистик жаннат” эмас. “Август воқеалари” платформанинг “хавфсизроқ ва кучлироқ” бўлишига олиб келади", — дея қўшимча қилди Дуров.


