Ўзбекистон

Электр таъминоти корхонаси ходими калтакланган — қонун нима дейди?

Расул Кушербаев электрчилар ваколатлари ва фуқароларнинг ҳуқуқлари бўйича муҳим тушунтириш берди.

Электр таъминоти корхонаси ходими калтакланган — қонун нима дейди?

 

 

Ижтимоий тармоқларда электр таъминоти корхонаси ходими калтаклангани ҳақидаги хабарлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Ушбу ҳолат юзасидан Расул Кушербаев ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида амалдаги қонунчилик нормаларига эътибор қаратди.

 

Унинг таъкидлашича, Вазирлар Маҳкамасининг 319-сон қарорига мувофиқ, электр таъминоти ходимлари фаолияти қатъий тартиблар билан чекланган. Жумладан, агар истеъмолчи ходимни ҳудудга киритмаса, электр энергияси фақат асосий уланиш нуқтасидан, яъни турар жой ичига кирмаган ҳолда узилиши шарт.

 

Шунингдек, электр ҳисоблагичини текшириш фақат ходимнинг шахсий гувоҳномаси асосида амалга оширилади. Бунда фуқароларнинг турар жой дахлсизлиги бузилмаслиги лозимлиги алоҳида қайд этилган.

 

Расул Кушербаев Конституцияга кўра турар жой дахлсиз экани, ҳеч бир мансабдор шахс ёки хизмат кўрсатувчи ходим куч ишлатиш ёки ноқонуний равишда уйга киришга ҳақли эмаслигини таъкидлади. Мазкур ҳолатлар юзасидан масъул идоралар томонидан қонуний баҳо берилиши зарурлиги қайд этилди.

custom img

Блогер Сирожиддин Одилов фирибгарликда ва пора олишда айбланиб, ҳибсга олинди

Блогер самарқандлик  фуқаронинг бошқа шахс билан молиявий масаласини ҳал қилиб бериш эвазига пул олган.

custom img

Тошкентда талабалар ва уй эгаси ўртасида ижара пули сабаб жанжал юз берди

Ҳозирда ҳолат юзасидан қонуний чора кўриш масаласи кўриб чиқилмоқда ҳамда ҳужжатларни туман судига юбориш режалаштирилган.

custom img

“Ташаббусли бюджет”даги қоидабузарликлар сабаб 10 та туман ва шаҳар овоз бериш босқичидан четлатилди

Мазкур ҳудудлардаги ишчи комиссиялар лойиҳаларни амалдаги мезонлар асосида қайта кўриб чиқмагунча чеклов сақланиб қолади.

custom img

Эрон Ҳўрмуз бўғозини миналаштиришни бошлади — CNN

АҚШ ҳарбийлари Эроннинг мина ўрнатувчи 16 та кемасини йўқ қилганини маълум қилди.

custom img

Қирғизистонга яширинча олиб кетилаётган 2,1 млрд сўмлик олтин қуймалар тўхтатиб қолинди

Олтин қуймаларни машинанинг кузов қисмига яшириб, олиб ўтишмоқчи бўлган.

custom img

Яқин Шарқдан 25 мингдан ортиқ ўзбекистонлик ватанига қайтарилди

Қайтарилганларнинг асосий қисми Саудия Арабистони ва БААдан олиб келинган.

custom img

Орол денгизнинг қуруган тубида чўл ўсимликлари экиш ишлари бошланди

Ушбу тадбирларни сифатли амалга ошириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлардан жами 730 та техника ва механизмлар, 2 та AN-2 самолёти, 622 нафар ўрмон хўжалиги ишчилари ва механизаторлар жалб этилган.

custom img

Оролнинг қуриган тубида чўл ўсимликлари экиш тадбирлари бошланди

Ушбу тадбирларни сифатли амалга ошириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлардан жами 730 та техника ва механизмлар, 2 та АН-2 самолёти, 622 нафар ўрмон хўжалиги ишчилари ва механизаторлар жалб этилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"