Эмиратес Аирлинес самолётлари Старлинк интернети билан жиҳозланади
Бу орқали барча парвоз синфларидаги йўловчилар бепул интернетга уланиш имкониятига эга бўлади.

Emirates Airlines авиакомпанияси ўз самолёт паркини икки йил ичида Starlink интернети билан жиҳозлаш режасини эълон қилди. Ушбу хизмат SpaceX компанияси томонидан тақдим этиладиган сунъий йўлдош алоқаси орқали амалга оширилади. Уланиш имконияти 232 та самолётга, жумладан Boeing 777 ва Airbus А380 турларига тақдим этилади.
Биринчи Boeing 777 самолёти аллақачон янги авлод сунъий йўлдош тизими билан жиҳозланган бўлиб, Dubai Airshow кўргазмасида намойиш этилди. Airbus А380 самолётларига эса 2026 йил февраль ойида ускуналарни ўрнатиш ишлари бошланади. Ҳар ой тахминан 14 та самолёт модернизация қилинади.
Барча парвоз синфларидаги йўловчилар бепул интернетга уланишлари мумкин. Уланиш самолётдаги тизимлар ва шахсий қурилмалар орқали амалга оширилади. Starlink орқали видео қўнғироқлар, видео оқимлар, катта ҳажмдаги файлларни юклаб олиш ва онлайн харидларни амалга ошириш имконияти яратилади. Бу парвоз давомида иш ва кўнгилочар фаолиятни янада қулай қилади.
Шу билан бирга, август ойида компания хавфсизлик қоидаларини янгилаб, бордингизда бир нечта қувват банкидан фойдаланишни чеклади: парвоз давомида фақат битта қувват банки ишлатилиши мумкин, лекин у қурилмаларни зарядлаш учун мўлжалланмаган.







