Машҳур мода бренди қулоқчин кўринишидаги кондфетларни ишлаб чиқарди. 2 апрель куни маҳсулот ҳақида эълон расмий сайтга жойлангач, у дарҳол 50 долларга сотилган.
Янгича конфетнинг таркиби изомалт, сув, 2 фоиздан кам табиий ва сунъий татлар, озиқ-овқат бўёқларидан иборат. Озуқавий қиймати 10 калория. Ҳозирча уларни фақат АҚШда сотиб олиш мумкин.
Ширинликни сотиб олишга муваффақ бўлганларнинг сўзларига кўра, конфетлар тетиклантирувчи ялпиз таъмига эга. Ишлаб чиқарувчилар маҳсулот таркибида сунъий ёғлар ва аллергенлар йўқлигига кафолат бермоқда.


