Ўзбекистон

Жаҳон банки Ўзбекистонга 100 млн доллар ажратади: маблағ Самарқанд тиббиётига йўналтирилади

400 дан ортиқ оилавий поликлиника модернизация қилинади, 6 400 нафардан ортиқ тиббиёт ходими ўқитилиб, сертификатланади.

Жаҳон банки Ўзбекистонга 100 млн доллар ажратади: маблағ Самарқанд тиббиётига йўналтирилади



Жаҳон банки Ижрочи директорлар кенгаши Ўзбекистонга Самарқанд вилоятида бирламчи тиббий ёрдам сифатини яхшилаш учун 100 миллион долларлик имтиёзли кредит ажратишни маъқуллади. Маблағ Халқаро тараққиёт ассоциацияси (IDА) томонидан тақдим этилади.


ШИФО-1 дастури доирасида Самарқанд вилоятидаги 400 дан ортиқ оилавий поликлиникани модернизация қилиш, тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш ҳамда сурункали касалликларни эрта аниқлаш ва даволаш тизимини яхшилаш кўзда тутилган.


Дастур доирасида 6 400 нафардан ортиқ тиббиёт ходими, жумладан, 1 250 нафар оилавий шифокор ва 5 минг нафар ҳамшира ўқитилиб, сертификатланади. Шунингдек, тиббиёт ходимларининг малакасини оширишга алоҳида эътибор қаратилади.


Бундан ташқари, D-МED миллий рақамли соғлиқни сақлаш платформаси кенгайтирилади. Унга электрон беморлар реестри ва бирламчи тиббий ёрдам даражасида аҳоли саломатлигини бошқариш воситалари киритилади. Натижада 330 минг нафар катта ёшли аҳолини юрак-қон томир касалликлари хавф омиллари бўйича скринингдан ўтказиш ҳамда 250 минг нафар беморнинг даволаниш жараёнини кузатиш имконияти яратилади.


Жаҳон банки маълумотига кўра, дастур Самарқанд вилоятида яшовчи қарийб 4,3 миллион аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашга қаратилган. Шунингдек, соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш ва тиббиёт ходимлари малакасини ошириш орқали юқори иш ҳақли қарийб 28 800 та қўшимча иш ўрни яратилишига ҳисса қўшиши кутилмоқда.


Дастур Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа тегишли идоралар томонидан амалга оширилади. Унинг умумий қиймати 525 миллион доллар бўлиб, шундан 425 миллион доллари Ўзбекистон ҳукумати томонидан молиялаштирилади. Дастурни 2028 йил декабргача амалга ошириш режалаштирилган.

Иш жойидаги бахтсиз ҳодисалар оқибати: 10 ойда 231 киши ҳалок бўлди

Иш жойидаги бахтсиз ҳодисалар оқибати: 10 ойда 231 киши ҳалок бўлди

Январь–октябрь ойларида Ўзбекистонда ишлаб чиқариш билан боғлиқ 771 та бахтсиз ҳодиса қайд этилган.

Лайк йиғиш учун машинада трюклар кўрсатди: 14 ёшли ўқувчи йўл безорилигини содир этди

Лайк йиғиш учун машинада трюклар кўрсатди: 14 ёшли ўқувчи йўл безорилигини содир этди

Ўқувчи отасининг Lacetti автомобилини яширинча олиб чиқиб, йўлда хавфли трюклар қилган.

15 кунда 5 601 та баённома: автобусларда чипта тўламаслик ҳолатлари аниқланди

15 кунда 5 601 та баённома: автобусларда чипта тўламаслик ҳолатлари аниқланди

Тошкент вилоятига қатновчи 18 та автобус йўналишида назорат кучайтирилди.

10 дан ортиқ бола: Уйида ноқонуний ҳужра ташкил қилган шахс ушланди

10 дан ортиқ бола: Уйида ноқонуний ҳужра ташкил қилган шахс ушланди

У болаларга диний сабоқ бериб келган ва ҳар бир бола учун ойига 100 доллар олган.

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашиши кутилмоқда: AQI индекси бўйича “носоғлом” даражага етади

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашиши кутилмоқда: AQI индекси бўйича “носоғлом” даражага етади

18 ноябрь тонгга яқин эса аста-секин яхшиланиши кутилмоқда.

Таълим муассасалари ходимларига янги устамалар: иш стажига қараб 120 фоизгача тўланади

Таълим муассасалари ходимларига янги устамалар: иш стажига қараб 120 фоизгача тўланади

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги айрим таълим муассасалари бош ҳисобчилари ва кадрлар бўйича инспекторларига меҳнат стажига қараб ойлик устама тўланади.

Саида Мирзиёева Канада элчиси билан учрашди

Саида Мирзиёева Канада элчиси билан учрашди

Учрашувда виза тартибларини енгиллаштириш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

Икки нафар вояга етмаган қизга нисбатан жинсий зўравонлик: гумонланувчи ушланди

Икки нафар вояга етмаган қизга нисбатан жинсий зўравонлик: гумонланувчи ушланди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеомурожаатда аёл турмуш ўртоғини икки нафар вояга етмаган қизига нисбатан жинсий зўравонлик содир этганини билдирган.