Маълум бўлишича, одам савдоси соҳасидаги жиноятлар тўғрисидаги маълумотларнинг ягона ахборот базасини юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Унга қуйидаги маълумотлар киритилади:
— одам савдоси билан шуғулланувчи шахслар;
— одам савдосидан жабрланганлар, жабрланган деб тахмин қилинаётганлар аёллар ва болалар ҳақидаги ахборот алоҳида ажратилган ҳолда, уларга кўрсатилган ёрдам натижалари;
— жиноят содир этиш усуллари ва бошқа ахборотлар.
Мазкур маълумотлардан одам савдосига қарши курашишдаги ваколатли органлар фойдаланиши учун Тезкор-қидирув департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмаларига ёзма ёки электрон шаклда сўровнома юборади.
Сўровнома юборилгач, унинг натижаси 5 кун ичида қаноатлантирилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 6 ойда ҳар 100 минг аҳолига 132та жиноят тўғри келиши ҳамда Бухоро шаҳар судида одам савдоси жиноятини содир этган шахсларга суд ҳукми ўқилгани ҳақида хабар берилганди.
Чўлпоной Аҳмедова


