TikTok тақиқидан ҳафсаласи пир бўлганлар учун энди RedNote иловаси бошпанага айланмоқда. У америкалик фойдаланувчилар орасида жуда тез машҳурликка эришиб, атиги икки кунда 700 минг янги обуначига эга бўлди.
Илова орқали америкаликлар хитойлик фойдаланувчилар билан реал вақт режимида мулоқот қилишлари мумкин.
Xiaohongshu иловаси Хитойдаги энг машҳур платформалардан бири ва у кўпинча RedNote деб ҳам аталади. Бу илова Instagram ва Pinterestʼнинг ўзига хос жамланмаси бўлиб, унда фойдаланувчилар ўзларини қизиқтирган мавзуларда фотосуратлар ва видеолар жойлаб боришлари мумкин.
Хитойда маълумотлар махфийлиги сақланиши ва кузатув билан боғлиқ хавотирлар борлигига қарамай, кўплаб фойдаланувчилар бу ҳолатга бефарқ қарашмоқда.
РедНотеъдаги фойдаланувчилар кузатувчилари билан енгил ҳазиллар, мемлар ва шахсий ҳикояларини бўлишишмоқда. Америкалик ва хитойлик фойдаланувчиларнинг бу кутилмаган дўстлиги икки давлат ўртасидаги сиёсий қарама-қаршиликдан тубдан фарқ қилади.


