Ўзбекистон

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: 20 ноябрь тонгида “яшил” даража бўлади

Бунга тунда шамол кучайиши ва ҳаво алмашинуви яхшиланиши сабаб бўлиши кутилмоқда.

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: 20 ноябрь тонгида “яшил” даража бўлади

20 ноябрга ўтар кечаси Тошкентда атмосфера ҳавоси сифати дастлаб ёмонлашиши, кейинчалик эса яхшиланиши мумкин.

 

Кечки соатларда халқаро ҳаво сифати индекси (АQI) бўйича кўрсаткич “сезгир гуруҳлар учун носоғлом”, миллий индекс бўйича эса “сариқ” даражада бўлиши мумкин. Соат 23:00 дан кейин ҳаво сифати яхшиланиб, тегишли кўрсаткичлар халқаро индекс бўйича “ўртача”, миллий индекс бўйича “яшил” даражага етиши кутилмоқда.

 

Прогнозларга кўра, кечки соатларда ҳароратнинг пасайиши ва ҳарорат инверсияси PМ заррачаларининг тарқалишини чеклайди. Тунда шамол кучайиши натижасида ҳаво алмашинуви яхшиланиб, ҳаводаги PМ заррачалари миқдори камайиши мумкин.

 

Шу тариқа, 20 ноябрь куни эрталаб Тошкентда ҳаво сифати халқаро АQI бўйича “ўртача”, миллий индекс бўйича “яшил” даражада бўлиши прогноз қилинмоқда. Aтмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Иордания пойтахти Аммон шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ҳозирги замон ва Янги Ўзбекистон” номли фундаментал асари араб тилида тақдим этилди

Иордания пойтахти Аммон шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ҳозирги замон ва Янги Ўзбекистон” номли фундаментал асари араб тилида тақдим этилди

Олти боб ва хотимадан иборат китобда «Давлат — инсон учун» ва «Инсон қадри учун» тамойиллари асосида амалга оширилаётган ислоҳотлар, мамлакат тараққиётининг устувор вазифалари ҳамда давлат ва жамият ҳаётидаги ўзгаришлар таҳлил қилинган.

Тошкентда Erasmus+ экспертларининг халқаро конференцияси бошланди

Тошкентда Erasmus+ экспертларининг халқаро конференцияси бошланди

Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи мамлакатлари вакиллари иштирокида олий таълим тизимини ривожлантириш ва илмий тадқиқотлар самарадорлигини оширишга бағишланган халқаро форумлар ўтказилмоқда.

Бир ташрифда 30 кунгача: Ўзбекистон ва Уммон ўртасида визасиз тартиб жорий этилади

Бир ташрифда 30 кунгача: Ўзбекистон ва Уммон ўртасида визасиз тартиб жорий этилади

Йил давомида визасиз бўлиш муддати жами 180 кундан ошмаслиги лозим.

Сув автоматларини бузиб, пулини ўғирлашди: олти нафар гумонланувчи ушланди

Сув автоматларини бузиб, пулини ўғирлашди: олти нафар гумонланувчи ушланди

Тошкентда кўчалардаги ичимлик суви сотадиган автоматлардаги пулларни ўғирлаш ҳолатлари акс этган видеолар тарқалди.

Фильтрлар ўрнатилмаган, чиқиндилар назорат қилинмаган: Тошкентдаги корхонада қоидабузарликлар аниқланди

Фильтрлар ўрнатилмаган, чиқиндилар назорат қилинмаган: Тошкентдаги корхонада қоидабузарликлар аниқланди

Ҳозирда корхона фаолиятини вақтинча тўхтатиб туриш масаласида судга мурожаат қилиш учун ҳужжатлар тайёрланмоқда.

27 та концерт рекламаси бўйича огоҳлантириш берилди: ижро шакли кўрсатилмаган

27 та концерт рекламаси бўйича огоҳлантириш берилди: ижро шакли кўрсатилмаган

Концерт-томоша тадбирларида фонограммадан фойдаланиш ҳақида ахборот берилиши шарт.

Тожикистонда электр узатиш устуни қулади: Фарғона водийсининг айрим жойларида электр чекланади

Тожикистонда электр узатиш устуни қулади: Фарғона водийсининг айрим жойларида электр чекланади

Ноқулай об-ҳаво электр узатиш тармоғи таянчларидан бирининг қулашига сабаб бўлди.

“Тўйимни тўхтатиш билан таҳдид қилишди”: Тошкентда товламачилик билан шуғулланган гуруҳ қўлга олинди

“Тўйимни тўхтатиш билан таҳдид қилишди”: Тошкентда товламачилик билан шуғулланган гуруҳ қўлга олинди

Гуруҳ аъзолари икки фуқаро ўртасидаги қарз муносабатига аралашиб, 11 минг долларни зўравонлик билан қўлга киритгани айтилмоқда.