Жаҳон

Покистонда автобус ва газ ташувчи юк машинаси тўқнашди: 10 киши ҳалок бўлди

Мамлакат президенти Осиф Али Зардорий ва бош вазир Шаҳбоз Шариф ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирган.

Покистонда автобус ва газ ташувчи юк машинаси тўқнашди: 10 киши ҳалок бўлди

Покистоннинг жануби-ғарбий қисмида йўловчи автобуси суюлтирилган газ ташувчи юк машинаси билан тўқнашиб кетди. Ҳодиса оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди, 27 киши жароҳатланди.

 

Воқеа 19 ноябрь куни Балужистон вилоятининг Гвадар округидаги Ормара ҳудуди яқинида, Макран соҳилбўйи автомобиль йўлида содир бўлган. Турбат шаҳридан Карачига кетаётган йўловчи автобуси қарама-қарши йўналишда ҳаракатланган газ ташувчи машина билан тўқнашган.

 

Тўқнашувдан кейин иккала транспорт воситасида ҳам кучли ёнғин чиққан. Ёнғин оқибатида автобус ва юк машинаси жиддий зарар кўрган. Ҳалок бўлганлар орасида болалар ҳам бор.

 

Қутқарувчилар жароҳатланганларни Ормара ва Пасни шаҳарларидаги шифохоналарга олиб борган. Ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари бошланган.

 

Покистон давлат радиосининг хабар беришича, мамлакат президенти Осиф Али Зардорий ва бош вазир Шаҳбоз Шариф ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирган. Расмийлар жароҳатланганларга зарур тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича кўрсатма берган.

Путин, Трамп ва Си Цзиньпиннинг учрашуви 1,5 соат давом этди: нималар муҳокама қилинди?

Путин, Трамп ва Си Цзиньпиннинг учрашуви 1,5 соат давом этди: нималар муҳокама қилинди?

Раҳбарлар якунда ОАВ учун қўшма баёнот бермаган.

Коррупционер амалдорлар огоҳлантирилди: ҳеч ким жавобгарликдан қочиб қутулмайди

Коррупционер амалдорлар огоҳлантирилди: ҳеч ким жавобгарликдан қочиб қутулмайди

Коррупция давлатга бўлган ишончни пасайтирувчи ва мамлакат ривожига тўсқинлик қилувчи омил эканлиги таъкидланди.

АҚШ Эронга қарши кенг кўламли ҳужумларни режалаштирмоқда — NYT

АҚШ Эронга қарши кенг кўламли ҳужумларни режалаштирмоқда — NYT

Исроил АҚШдан Эронга 4–7 кунлик ҳаво ҳужумларида иштирок этишни сўрамоқда.

Арманистон–Озарбайжон тинчлиги ва истеъфо: Пашинян келажакдаги режалари ҳақида гапирди

Арманистон–Озарбайжон тинчлиги ва истеъфо: Пашинян келажакдаги режалари ҳақида гапирди

Арманистон бош вазири Озарбайжон билан тинчлик ўрнатилгач, ўз миссиясини бажарилган деб ҳисоблашини айтди.

30 йилда 900 мингдан ортиқ инсон ҳалок бўлди: экстремал об-ҳаво оқибатлари ҳисобланди

30 йилда 900 мингдан ортиқ инсон ҳалок бўлди: экстремал об-ҳаво оқибатлари ҳисобланди

Табиий офатлар глобал иқтисодиётга 4,7 триллион доллар зарар етказган.

Мигрантлар учун патент нархи ошади: 2027 йилдан қанча тўлаш керак бўлади?

Мигрантлар учун патент нархи ошади: 2027 йилдан қанча тўлаш керак бўлади?

Санкт-Петербургда мигрантлар патенти учун минтақавий коэффициент 3,05 гача оширилади.

Россия ва Украина ўзаро зарбаларни давом эттирмоқда: нефть заводлари ва турар жойлар нишонга олинди

Россия ва Украина ўзаро зарбаларни давом эттирмоқда: нефть заводлари ва турар жойлар нишонга олинди

Украина зарбалар Россия армиясини ёқилғи билан таъминлайдиган корхоналарга қаратилганини билдирди. Россиянинг Одессага ҳужуми оқибатида 4 киши ҳалок бўлди.

Яманда жанглар кучайди: Саудия коалицияси ҳусийларнинг 60 та объектига зарба берди

Яманда жанглар кучайди: Саудия коалицияси ҳусийларнинг 60 та объектига зарба берди

Мамлакатнинг Таиз вилоятида ҳукумат кучлари ва ҳусийлар ўртасида шиддатли жанглар давом этмоқда.