Жаҳон

Эрдўған ва Мерс Ғазо масаласида келиша олмади

Германия канцлери ҲАМАСни Ғазодаги вазият учун асосий жавобгар деб ҳисобламоқда.

Эрдўған ва Мерс Ғазо масаласида келиша олмади

Туркия Президенти Ражаб Тоййип Эрдўған ва Германия канцлери Фридрих Мерс ўртасида Анқарада бўлиб ўтган учрашувда Ғазо инқирози масаласи кескин баҳс мавзусига айланди. Икки давлат раҳбарининг қарашлари зиддияти матбуот анжуманида ошкора намоён бўлди.

 

Германия канцлери Мерс ўз позициясини аниқ ифодалаб, Берлиннинг Исроилни қўллаб-қувватлаш сиёсати ўзгармаслигини таъкидлади. У: "Исроил ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқидан фойдаланмоқда. Агар ҲАМАС гаровдагиларни озод қилганида ва қуролни ташлаганида, қурбонлар сони бу қадар кўп бўлмасди", деб эътироз билдирди.

 

Туркия Президенти Эрдўған эса бу фикрга қатъий қаршилик кўрсатиб, "ҲАМАС ядровий ёки оғир қуролларга эга эмас. Исроил ўт очишни тўхтатиш режимига қарамай, Ғазога зарба беришда давом этмоқда. Улар фақат ҳужум қилибгина қолмай, балки Ғазони очлик ва геноцид орқали бўйсундиришга ҳаракат қилишмоқда", деди.

 

Шу билан бирга, Эрдўған Туркия ва Германиянинг Ғазонинг келажаги бўйича "биргаликда ҳаракат қилиши"га умид билдирди. Мерс эса Туркияни ҲАМАСга таъсир кўрсатишга ва тинчлик режасининг иккинчи босқичига ўтишга чақирди.

 

Эрдўған Туркия вазирларига ҲАМАС раҳбарлари билан мулоқотни давом эттириш вазифаси юкланганини маълум қилди, бироқ бунинг батафсил тафсилотларини очиқламади.

custom img

Австрия жосуслик гумони билан уч нафар россиялик дипломатни мамлакатдан чиқариб юборди

Москва бу қарорга нисбатан қатъий жавоб қайтаришини билдирди.

custom img

Россия 9 май арафасида сулҳ эълон қилди, Зеленский “сукут режими” билан жавоб берди

Россия байрам тадбирларига таҳдид юзага келган тақдирда Киевга ракета зарбаси берилишини билдирди.

custom img

Хитойда пиротехника заводидаги портлаш оқибатида 21 киши ҳалок бўлди

Хитой раиси Си Жинпин бедарак йўқолганларни топиш, жароҳатланганларни қутқариш ва ҳодиса айбдорларини жазолаш ҳақида топшириқ берди.

custom img

Қозоғистон “ўрта даромадлилар тузоғи”га дуч келмоқда — Тўқаев

Президент иқтисодий турғунликнинг олдини олиш учун сунъий интеллект ва платформа ечимларини ривожлантириш зарурлигини қайд этди.

custom img

Россиянинг 9 май кунги парадига Украина дронлари учиб келиши мумкин — Зеленский

Украина Президентига кўра, Москванинг ҳарбий техникасиз парад ўтказиш режаси ҳам айнан шу таҳдидлар билан боғлиқ бўлиши мумкин.

custom img

Атлантика океанидаги круиз кемасида хавфли вирус тарқалиши сабаб 3 киши ҳалок бўлди

Круиз кемаси тахминан уч ҳафта аввал Аргентинадан йўлга чиққан бўлиб, унда қарийб 150 йўловчи бўлган.

custom img

АҚШда самолёт қулаши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

Самолётда мусобақага кетаётган спортчилар бўлган.

custom img

Путинга қарши суиқасд эҳтимоли туфайли унинг хавфсизлиги кучайтирилди — Financial Times

Кремлда давлат тўнтариши ва бир неча хавфлар туфайли хавотирлар кучайган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Эрдўған ва Мерс Ғазо масаласида келиша олмади