Жаҳон

Атлантика океанидаги круиз кемасида хавфли вирус тарқалиши сабаб 3 киши ҳалок бўлди

Круиз кемаси тахминан уч ҳафта аввал Аргентинадан йўлга чиққан бўлиб, унда қарийб 150 йўловчи бўлган.

Атлантика океанидаги круиз кемасида хавфли вирус тарқалиши сабаб 3 киши ҳалок бўлди

Атлантика океанида ҳаракатланаётган Нидерландия базасидаги круиз кемасида ҳантавируснинг эҳтимолий тарқалиши қайд этилиб, 3 йўловчи вафот этди, яна 3 нафари касалланди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

 

Маълум қилинишича, воқеа Oceanwide Expeditions га тегишли MV Hondius экспедиция кемасида юз берган. Кема Африканинг ғарбий қирғоқлари яқинида, Кабо-Верде ҳудуди атрофида бўлган.

 

Компания баёнотига кўра, кема бортида “жиддий тиббий вазият” юзага келган. Круиз тахминан уч ҳафта аввал Аргентинадан йўлга чиққан бўлиб, унда қарийб 150 йўловчи бўлган. Маршрут давомида кема Антарктида ва бошқа ҳудудларда тўхтаган.

 

Нидерландия Ташқи ишлар вазирлиги икки нафар голландиялик йўловчи вафот этганини тасдиқлаган. Қолган қурбонлар ва беморларнинг фуқаролиги бўйича тўлиқ маълумот берилмаган.

 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, касалланганлардан бири Жанубий Африкада реанимация бўлимида даволанмоқда. Лаборатория текширувлари олти бемордан бирида ҳантавирус аниқланганини тасдиқлаган.

 

Кема оператори Кабо-Верде расмийлари тиббий ёрдамга муҳтож йўловчиларнинг кемадан тушишига рухсат бермаганини билдирган. Шу сабабли Нидерландия ҳукумати икки нафар симптомли йўловчини эвакуация қилиш ҳамда вафот этган йўловчининг жасадини ватанга қайтариш бўйича чоралар кўрмоқда.

 

Мутахассислар маълумотига кўра, ҳантавирус кемирувчилар орқали, айниқса уларнинг нажас ва сийдиги чанг орқали ҳавога кўтарилганда юқиши мумкин. Касаллик гриппга ўхшаш симптомлар билан бошланиб, оғир ҳолатларда ўпка ва юрак етишмовчилигига олиб келади. Расмий маълумотларга кўра, ўлим даражаси юқори бўлиши мумкин.

 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вазиятни кузатиб бораётганини ва эпидемиологик хавф даражаси баҳоланаётганини билдирган. Британия ва Жанубий Африка расмийлари ҳозирча изоҳ бермаган.

custom img

Каъбани портлатишга уриниш бўлганми? Саудия расмийлари жавоб берди

Ижтимоий тармоқларда Маккада худкуш террорчи қўлга олингани ҳақида видеолар тарқалди.

custom img

9 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди: Покистон Афғонистонга ҳаво зарбалари берди

Покистон “террорчилар лагерлари ва бошпаналари”га зарба берилганини таъкидлади.

custom img

20 баравар қимматлашди: Японияда доимий яшаш рухсатномаси нархи кескин оширилди

Янги мезонларда даромад, пенсия, молиявий активлар ва япон тилини билиш даражаси ҳам ҳисобга олинади.

custom img

Ўқувчилар норозилиги: 2000 киши ҳибсга олинди

Францияда лицей ўқувчиларининг таълим шароитлари юзасидан бошланган норозиликлари кучайди.

custom img

“Музокараларни бошлашга тайёрмиз”: Путин Украина бўйича баёнот берди

Россия президентининг қайд этишича, келишув Россия ва унинг халқи учун мақбул шартларда бўлиши керак.

custom img

Қирғизистон космосга чиқди: мамлакатнинг илк миллий сунъий йўлдоши учирилди

Қирғизистон ва БАА ҳамкорлигида яратилган сунъий йўлдош илк бор орбитага чиқарилди.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"