Жаҳон

Путинга қарши суиқасд эҳтимоли туфайли унинг хавфсизлиги кучайтирилди — Financial Times

Кремлда давлат тўнтариши ва бир неча хавфлар туфайли хавотирлар кучайган.

Путинга қарши суиқасд эҳтимоли туфайли унинг хавфсизлиги кучайтирилди — Financial Times

Россия президенти Владимир Путин хавфсизлиги сўнгги ойларда кескин кучайтирилди. Бу ҳақда Financial Тimes'га таяниб, BBC хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Федерал қўриқлаш хизмати томонидан давлат раҳбари қўриқланиши кучайтирилган. Манбаларнинг айтишича, Путин кўпроқ вақтни ерости бункерларида ўтказмоқда. Унинг изоляцияси COVID-19 пандемиясидан кейин янада ортган.

 

Нашрга кўра, март ойидан буён Кремлда суиқасд ёки давлат тўнтариши хавфи, хусусан дронлар орқали амалга оширилиши мумкин бўлган ҳужумлар билан боғлиқ хавотирлар кучайган. Бундай хавотирлар 2025 йилда Украина дронлари Россия ҳудудидаги ҳарбий объектларга ҳужум қилганидан сўнг янада ортган.

 

Манбаларга кўра, хавфсизликка оид ташвишлар Венесуэла раҳбари Николас Мадуро билан боғлиқ ҳолатлардан кейин ҳам кўпайган. Шу фонда Путиннинг расмий ташрифлари қисқартирилган, у билан шахсан учрашув ўтказадиган шахслар учун текширувлар кучайтирилган.

 

Шунингдек, мақолада Россия президенти ва унинг оиласи Москва вилояти ҳамда Валдайдаги резиденцияларига ташрифларни камайтиргани, давлат ОАВ эса вазиятни барқарор кўрсатиш учун олдиндан ёзиб олинган материаллардан фойдаланаётгани қайд этилган. Бироқ BBC ушбу даъволарни мустақил тасдиқлай олмаслигини билдирган.

 

FT ёзишича, президент атрофидаги ходимларга жамоат транспорти ва мобил қурилмалардан фойдаланиш бўйича қатъий чекловлар жорий этилган, уларнинг уйларига эса кузатув тизимлари ўрнатилган.

 

Нашр Москвада интернетнинг вақтинча ўчирилиши ҳам қисман хавфсизлик чоралари билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини таъкидлайди. Шу билан бирга, куч тузилмалари ўртасида хавфсизликни таъминлаш масаласида ўзаро айбловлар ҳам юзага келгани айтилмоқда.

 

Манбаларга кўра, Путин ҳозирги кунда ўз вақтининг катта қисмини урушни бошқаришга сарфламоқда, ички сиёсат масалалари эса иккинчи даражага тушган.

 

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"