Жаҳон

Хитойда пиротехника заводидаги портлаш оқибатида камида 21 киши ҳалок бўлди

Хитой раиси Си Жинпин бедарак йўқолганларни топиш, жароҳатланганларни қутқариш ва ҳодиса айбдорларини жазолаш ҳақида топшириқ берди.

Хитойда пиротехника заводидаги портлаш оқибатида камида 21 киши ҳалок бўлди

Хитойнинг Ҳунан провинцияси, Лиуянг шаҳридаги пиротехника заводида юз берган кучли портлаш оқибатида камида 21 киши ҳалок бўлди, 61 киши турли даражада жароҳат олди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

 

Маълум қилинишича, ҳодиса душанба куни Huasheng Fireworks заводида содир бўлган. Портлашдан сўнг қутқарув хизматлари завод атрофидаги 3 километр радиусда жойлашган ҳудуддан аҳолини зудлик билан эвакуация қилган.

 

Қидирув-қутқарув ишларига қарийб 500 нафар ходим жалб этилган бўлиб, бинода қолиб кетганларни аниқлаш учун робот технологияларидан ҳам фойдаланилган. Расмийларга кўра, завод ҳудудидаги икки порох омбори қутқарув жараёнида юқори хавф манбаи бўлиб қолмоқда.

 

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар портлаш сабабларини ўрганмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, пиротехника корхонаси раҳбарига нисбатан “назорат чоралари” қўлланган. Портлаш кучи яқин атрофдаги турар жойларга ҳам зарар етказган.

 

“Уйларимиздаги ойналар чилпарчин бўлди, алюминий ромлар эгилди, ҳатто зангламас пўлат эшиклар ҳам букилиб кетди”, — деган фуқаро.

 

Хитой раиси Си Жинпин ҳодиса юзасидан барча куч ва воситаларни сафарбар этиб, бедарак йўқолганларни қидириш ҳамда жароҳатланганларни қутқариш бўйича топшириқ берган. Шунингдек, у воқеа сабабларини чуқур ўрганиш ва айбдорларни жавобгарликка тортиш зарурлигини таъкидлаган.

 

Маҳаллий аҳолининг айтишича, портлаш оқибатида йўлларга тош ва чиқиндилар сочилиб кетган, айрим фуқаролар хавфсизлик нуқтаи назаридан ҳудудни тарк этган.

 

Лиуянг шаҳри пиротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича йирик марказлардан бири ҳисобланади. Хитойда бу каби корхоналарда юз берадиган портлашлар тез-тез учраб туради ва кўпинча оғир оқибатларга олиб келади. Жорий йил февраль ойида Ҳубей провинциясидаги пиротехника дўконида содир бўлган портлашда 12 киши ҳалок бўлган.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"