Жаҳон

АҚШда самолёт қулаши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

Самолётда мусобақага кетаётган спортчилар бўлган.

АҚШда самолёт қулаши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

АҚШнинг Техас штатида Pikcleball жамоасини мусобақага олиб кетаётган кичик самолёт ҳалокатга учради. Оқибатда бортда бўлган беш кишининг барчаси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Fox News хабар берди.

 

Маҳаллий ҳокимият ва полиция маълумотига кўра, ҳодиса Остин шаҳридан тахминан 40 миль (64 км) жануби-ғарбида жойлашган Уимберли шаҳрида содир бўлган.

 

Полиция сержанти Билли Рейнинг маълум қилишича, самолётдаги учувчи ва тўрт нафар йўловчи воқеа жойидаёқ ҳалок бўлгани тасдиқланган. Ҳалок бўлганларнинг шахси ҳозирча ошкор этилмаган.

 

Расмийлар воқеа бўйича тергов ишлари АҚШ федерал авиация органлари томонидан олиб борилаётганини билдирди.

 

Маълум қилинишича, самолёт Техас штати Amarillo шаҳридаги Amarillo Pickleball Club аъзоларини турнирга олиб кетаётган бўлган. Клуб президенти Ден Даер ҳалок бўлганлардан тўрт нафари билан аввал ҳам кўп марта бирга ўйнаганини айтиб, уларни тажрибали ва ғалаба учун ҳаракат қилувчи спортчилар сифатида таърифлади.

 

Шу вақтда Амариллодан турнирга йўл олган иккинчи самолёт ҳам бўлган. Расмийларга кўра, у Ню-Браунфелс аэропортига муваффақиятли қўнган. Ҳаво ҳаракати диспетчерлари ёзувларига кўра, муаммога учраган самолёт радардан йўқолишидан олдин ноаниқ ҳаракатлар қилган.

 

Ҳодиса жойида самолётнинг фавқулодда сигнал тизими ишга тушгани қайд этилган. Шундан сўнг диспетчерлар 911 хизматига қўнғироқ қилган.

 

Миллий об-ҳаво хизмати маълумотига кўра, ҳодиса содир бўлишидан олдин ҳудудда осмон қисман булутли бўлган, кейинроқ эса момақалдироқли ёмғир кузатилган.

 

Уимберли ва Ню-Браунфелс шаҳарлари Техаснинг сайёҳлик билан машҳур Хилл Кантри ҳудудида жойлашган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"