Жаҳон

Австрия жосуслик гумони билан уч нафар россиялик дипломатни мамлакатдан чиқариб юборди

Москва бу қарорга нисбатан қатъий жавоб қайтаришини билдирди.

Австрия жосуслик гумони билан уч нафар россиялик дипломатни мамлакатдан чиқариб юборди

Австрия ҳукумати дипломатик бинолар томларида жойлашган ва жосуслик мақсадида ишлатилиши эҳтимоли бўлган “антенна ўрмони” сабабли уч нафар россиялик дипломатни персона нон грата деб эълон қилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Венада Россия давлатига тегишли бинолар, айниқса дипломатик ходимлар яшайдиган турар жой мажмуаларида ўрнатилган кўплаб спутник антенналари Австриянинг асосий ички разведка хизмати эътиборини узоқ вақтдан бери тортиб келган. Мутасаддилар ушбу ускуналар бошқа давлатларнинг спутник алоқаларини кузатиш ва тинглаш учун ишлатилиши мумкинлигини истисно этмаган.

 

“Дипломатик иммунитетдан жосуслик қилиш мақсадида фойдаланиш мутлақо қабул қилиб бўлмайди”, — деди ташқи ишлар вазири Бит Майнл-Райзингер баёнотида.

 

Унинг таъкидлашича, мазкур уч дипломат аллақачон мамлакатни тарк этган.

 

Шу билан 2020 йилдан буён Австрия томонидан мамлакатдан чиқарилган россиялик дипломатлар сони 14 нафарга етди.

 

Австрия давлат телерадиокомпанияси ушбу уч шахсни элчихона ходимлари сифатида таърифлаган. Ташқи ишлар вазирлиги бу маълумотни тасдиқлаган, аммо батафсил маълумот бермаган.

 

Венадаги Россия элчихонаси бу борада изоҳ бериш сўровига дарҳол жавоб бермади. Бироқ Россиянинг РИА Новости ахборот агентлиги элчихонага таяниб, Москва бу қарорга нисбатан қатъий жавоб қайтаришини маълум қилди.

 

Матбуот анжуманида ушбу ускуналар нима учун хавф туғдириши ҳақида сўралганда, Давлат хавфсизлиги ва разведка бошқармаси раҳбари Силвия Маер уларнинг ҳажми ва хусусияти билан боғлиқлигини айтган, аммо дипломатларни чиқариш вақти ҳақида изоҳ бермаган.

 

Вена халқаро дипломатик марказ ҳисобланиб, у ерда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотига қарашли муассасалар, жумладан, Халқаро атом энергияси агентлиги жойлашган.

 

Россия ва АҚШ каби йирик давлатлар одатда Австрия, ЕХҲТ ва БМТ ташкилотлари учун алоҳида элчилар тайинлайди ва ҳар бири ўз дипломатик миссиясини бошқаради.

 

Иккинчи жаҳон урушидан кейин иттифоқчи давлатлар секторларига бўлинган Вена элчихоналар ва халқаро ташкилотлар кўплиги сабаб узоқ вақтдан буён “жосуслар шаҳри” сифатида ҳам танилган.

 

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.

Эмлаш даражаси пасайди, касалланиш ошди: АҚШ қизамиқсиз мамлакат мақомидан айрилди

Эмлаш даражаси пасайди, касалланиш ошди: АҚШ қизамиқсиз мамлакат мақомидан айрилди

2026 йил бошидан буён мамлакатда 5 412 та касалланиш ҳолати қайд этилган.

АҚШ Украинага Донбассдан чиқиб кетиш эвазига НАТОга аъзоликни таклиф қилди — Зеленский

АҚШ Украинага Донбассдан чиқиб кетиш эвазига НАТОга аъзоликни таклиф қилди — Зеленский

Украина президенти мамлакат ўз ҳудудларини Россия таркибига қўшилган деб тан олмаслигини таъкидлади.