Жаҳон

Эрон пойтахтида ичимлик суви тугамоқда

Сув инқирози сабаб 10 миллион аҳоли эвакуация қилиниши мумкин.

Эрон пойтахтида ичимлик суви тугамоқда

 

Эрон президенти Масъуд Пезешкиан ва ҳукумат расмийлари Теҳронда юзага келган мисли кўрилмаган сув инқирози юзасидан жиддий огоҳлантириш берди. Маълум қилинишича, пойтахтда ичимлик суви захиралари кескин камайган бўлиб, улар икки ҳафта ичида тугаб қолиши мумкин. Ҳолат назоратдан чиқиши эҳтимоли боис, 10 миллиондан ортиқ аҳолининг вақтинчалик эвакуация қилиниши масаласи муҳокама қилинмоқда.

 

Теҳрон сув таъминоти компанияси раҳбари Беҳзод Парсийнинг билдиришича, шаҳарни сув билан таъминлаб келаётган беш асосий сув омборидан бири — Амир Кабир тўғони ҳозирда қувватининг атиги 8 фоизи, яъни 14 миллион куб метр сувни сақлаб турибди. Таққослаш учун, ўтган йилнинг шу даврида мазкур кўрсаткич 86 миллион куб метрни ташкил этган.

 

Баҳор ва ёз мавсумларида ёғингарчиликнинг кескин камайиши оқибатида сув омборларидаги сув сатҳи жиддий пасайган. Бу эса ер усти ва ер ости сув манбаларига ҳам салбий таъсир кўрсатган. Теҳроннинг кунлик сув истеъмоли 3 миллион куб метрга яқин бўлиб, сўнгги кунларда айрим ҳудудларда сув таъминоти аллақачон чеклана бошлаган.

 

Мутахассислар огоҳлантиришича, яқин кунларда ёғингарчилик кузатилмаса ва шошилинч чоралар кўрилмаса, пойтахтда йирик гуманитар инқироз юзага келиши мумкин.

custom img

"Эронга қарши операцияни қанча керак бўлса, шунча давом эттиришга тайёрмиз" — Трамп

Дастлаб барча ҳаракатларни 3–4 ҳафта ичида якунлаш режалаштирилганига қарамасдан амалиёт муддати чўзилиши ҳам мумкин.

custom img

АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида Эронда 500 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Ҳужумлар давомида Эроннинг 131 шаҳри нишонга олинган.

custom img

АҚШ билан ҳеч қандай музокара олиб борилмайди — Эрон

Теҳрон АҚШ билан музокаралар ўтказиш эҳтимолини қатъиян рад этди ва воситачилар орқали алоқалар ҳақидаги хабарларни асоссиз деб атди.

custom img

АҚШ Кубага қарши ҳарбий операция эҳтимоли кўриб чиқилмоқда

АҚШ маъмурияти Венесуэла ва Эронга қарши операциялар натижаларига қараб Кубага нисбатан ҳарбий ёки дипломатик чораларни таҳлил қилмоқда.

custom img

Исроил армияси Нетаняху офисига ҳужум ҳақидаги даъволарни рад этди

IDFнинг таъкидлашича, IRGC кўпинча ёлғон маълумотлар тарқатади.

custom img

Шимолий Корея АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужумларини қоралади

КХДР Эронга қарши ҳарбий операцияларни ноқонуний тажовуз деб атади.

custom img

Шавкат Мирзиёев Хоманаий вафоти муносабати билан Эрон Президентига ҳамдардлик билдирди

Бу ҳақида Эрон Ислом Республикасининг Тошкентдаги элчихонаси маълум қилди

custom img

Эрон Нетаняҳу офисига зарба берди

Исроил етакчисининг тақдири ҳозирча номаълум.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"