Эрон президенти сўнгги 20 йилда илк бор Ўзбекистонга ташриф буюрди
Олий мартабали меҳмонни Самарқанд халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.





Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий 14 сентябрь куни расмий ташриф билан мамлакатимизга келди.Икки давлат ўртасидаги музокаралар ва ташриф доирасидаги тадбирларда кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантириш кўриб чиқилади. Савдо, кооперация, инновациялар, транспорт, энергетика, туризм ва бошқа йўналишлардаги амалий ҳамкорлик борасида қатор қўшма ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.






15-16 сентябрь кунлари Президент Иброҳим Раисий ШҲТнинг Самарқанд саммити тадбирларида қатнашади.







