1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Фарғонада 11-синф ўқувчиси Harvard университетига 100 фоизлик грант ютиб олди

У SAТ ва IELTS имтиҳонларида юқори балл тўплаган, инглиз ва немис тили бўйича халқаро ютуқларга эришган.

Фарғонада 11-синф ўқувчиси Harvard университетига 100 фоизлик грант ютиб олди

Фарғона шаҳридаги Президент мактаби 11-синф ўқувчиси Собирова Дилафрўз Салоҳиддин қизи Harvard университетининг Интегратив биология йўналишига қабул қилинди, у 4 йилга 100 фоизлик грант ютиб олди.

 

Дилафрўз 2008 йил 1 апрелда Фарғона вилояти Қува туманида туғилган ва Президент мактабида таҳсил олмоқда. У ўзининг билим ва маҳорати билан халқаро ва миллий даражадаги бир қатор ютуқларга эришган: SАТ халқаро имтиҳонидан 1540 балл, халқаро IELTS имтиҳонидан 8.0 баллни қўлга киритган. Асосий фан олимпиадасида инглиз тилидан Фарғона вилоятида 1-ўрин ҳамда немис тили мультилевел имтиҳонидан B2 даража. Шунингдек, у мактабдаги эко-қўмита сардори, Янги Ўзбекистон университети томонидан ташкилланган Hogwarts ёзги оромгоҳи икки карра қатнашчиси, Hippo халқаро инглиз тили олимпиадаси ярим-финалисти, Harvard'нинг HPAIR конференциясига қабул қилинган, Technovation Girls халқаро танловининг ўқувчилар вакили ва UNESCO томонидан ташкилланган “Be an explorer” танлови финалисти.

 

Шунингдек, Дилафрўз “Рақамли авлод қизлари” лойиҳаси доирасида “EcoHelp” иловасини ишлаб чиқиб, чиқиндилар масаласини ҳал қилиш ва фаол фуқароларни рағбатлантиришга ҳисса қўшган.

 

Мазкур ютуқ ёш олимнинг тинимсиз меҳнати, ота-онаси ва устозларининг қўллаб-қувватлаши ҳамда мамлакатимизда таълим соҳасида яратилган имкониятлар самарасидир. Шу билан бирга, Гулистон шаҳридаги Президент мактаби ўқувчиси Асилбек Ашуров, Наманган шаҳридаги Президент мактаби ўқувчиси Гўзалҳон Ҳайдарова ва бошқа ёшларимиз ҳам Ҳарвард университетида таҳсил олмоқда.

 

Давлатимиз раҳбарининг таълим соҳасидаги ислоҳотлари натижаси сифатида ёшларга яратилган шароитлар, ўқувчиларнинг халқаро майдондаги ютуқлари билан намоён бўлмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика