Ўзбекистон

Фарғонада 14 ёшли қиз тўрт нафар шахс томонидан зўрлангани айтилмоқда

Вояга етмаган шахсга нисбатан содир этилган зўравонлик ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Фарғонада 14 ёшли қиз тўрт нафар шахс томонидан зўрлангани айтилмоқда

 

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида вояга етмаган, 14 ёшли қизга нисбатан бир гуруҳ шахслар томонидан зўравонлик содир этилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги хотин-қизлар ва болалар масалалари бўйича бошқарма бошлиғи Нилуфар Ғиёсова Газета нашрига маълум қилишича, воқеа юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан 2026 йил 10 январь куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 118-моддаси 3-қисми (номусга тегиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Дастлабки тергов давомида гумон қилинувчи шахслар Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси талабларига мувофиқ ушланган. Суд қарорига асосан уларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.

 

Айни пайтда жиноят иши доирасида барча зарур тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов жараёнлари Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан амалга оширилмоқда.

 

Болалар омбудсманининг Газета нашрига маълум қилишича, мазкур жиноят ишига оид тафсилотларни кенг жамоатчиликка ошкор этиш бола манфаатларига зид ҳисобланади. Хусусан, жабрланувчи вояга етмаган шахсга оид шахсий маълумотлар ва ҳолат тафсилотларининг оммавий ахборот воситаларида кенг тарқатилиши боланинг ҳуқуқлари ва руҳий ҳолатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

custom img

Ўзбекистонда яширин жангларни ташкил қилганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилади

Президент Шавкат Мирзиёев уюшган жиноятчиликка қарши янги чораларни тасдиқлади.

custom img

Ўзбекистонда электр истеъмоли бир кунда 267 млн кВт соатга етиб, рекорд қайд этилди

Ишлаб чиқарилган электр энергиясининг 20,9 фоизи қайта тикланувчи энергия манбалари ҳиссасига тўғри келган.

custom img

Ёшлар – янги ғоялар манбаи: ёш журналистлар билан очиқ суҳбат

"Ёшлар куни” доирасида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раҳбариятининг ёш журналистлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.

custom img

Бекободда 11-синф ўқувчисининг ўлими юзасидан 5 киши қамоққа олинди

Жабрланувчи пичоқланиш оқибатида вафот этган.

custom img

Тошкентда йўл ўпирилиб тушди

Воқеа жойига бош вазир ўринбосари О. Раматов ва пойтахт ҳокими етиб келди, дея хабар бермоқда Zamon.uz мухбири.

custom img

Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жазо чоралари кучайтирилади

Электр, газ ва иссиқлик тармоқларига ноқонуний уланиш учун жарималар оширилади, айрим ҳолатларда маъмурий қамоқ жазоси ҳам қўлланилади.

custom img

Тошкент ва Андижонда наркотик модда ҳамда кучли таъсир қилувчи дорилар тарқалишининг олди олинди

Қарийб 5 кг синтетик наркотик ва 10 минг донага яқин кучли таъсир қилувчи дори воситаси тўхтатиб қолинди.

custom img

Тошкент вилоятида наркотик моддаларни сотишга уринган шахслар ҳибсга олинди

Операциялар натижасида 1 кг “гашиш” ва 1883 дона кучли таъсир қилувчи препарат мусодара қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"