Ўзбекистон

Фарғонада Captiva тоғдан қулаб тушди: ҳайдовчи вафот этди

Ҳайдовчи қор ва муз билан қопланган тоғ йўлида бошқарувни йўқотган.

Фарғонада Captiva тоғдан қулаб тушди: ҳайдовчи вафот этди

 

Фарғона вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Вилоят ИИБ маълумотига кўра, ҳодиса 2026 йил 19 январь куни соат 21:00 атрофида Фарғона тумани «Ёрдон» МФЙ ҳудудида жойлашган тоғли ҳудудда қайд этилган.

 

Маълум қилинишича, 1981 йилда туғилган A.A. бошқарувидаги Captiva русумли автомобиль транспорт ҳаракати учун мўлжалланмаган кичик дарадаги тоғ йўлида ҳаракатланиб кетаётган вақтида йўлнинг қор ва муз билан қоплангани сабабли бошқарувни йўқотган. Натижада автомобиль ағдарилиб, пастга қулаб тушган.

 

Ҳайдовчи оғир тан жароҳати — ёпиқ бош мия шикасти ва кома ҳолати билан шифохонага ётқизилган. Шифокорлар томонидан кўрсатилган барча тиббий ёрдам ва реанимация чораларига қарамай, жабрланувчини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.

custom img

Андижонда МИБ орқали қидирувдаги машина топилди

Айни пайтда автомашина хатланиб, жарима майдонига жойлаштирилган.

custom img

Сирдарёда солиқ қарзи эвазига электромобил хатланди

Ҳозирда хатланган мулкни баҳолаш ва аукцион савдосига чиқариш чоралари кўрилмоқда.

custom img

Қибрайда кредит қарзи сабаб гаровдаги уй сотилди

Маълум бўлишича, фуқаро 302 млн кредит қарзини тўламай келган.

custom img

Марказий банк онлайн кредитларни расмийлаштиришни чеклади

Шунингдек, номига фирибгарлар онлайн кредит олган фуқаролардан тўлов ундириш тўхтатилади.

custom img

Қашқадарёда бозор раҳбари пора билан ушланди

У савдо дўконини тадбиркорнинг номига расмийлаштириб бериш учун пул талаб қилган.

custom img

Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлаш бўйича Президент қарори қабул қилинди

Ижтимоий тармоқларда #Mustaqillik35 ва #Uzb35 хештеглари остида тарғибот акциялари бошланади.

custom img

Энди жарима автомобиль эгасига эмас, қоидабузар ҳайдовчига расмийлаштирилади

my.gov.uz порталида жарималарни бошқа ҳайдовчига расмийлаштириш хизмати ишга тушди.

custom img

Самарқандда мактаб директори ўринбосари 9-синф ўқувчисини калтаклади

Айни вақтда ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрганилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"