1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Фарғонада Cobalt автомобиллари иштирокидаги ЙТҲда йўловчи вафот этди

Ҳозирда ҳодиса бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғонада Cobalt автомобиллари иштирокидаги ЙТҲда йўловчи вафот этди

 

Фарғона вилоятида 21 декабрь куни соат 12:30 атрофида иккита Cobalt автомобили иштирокида ҳалокатли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳодиса натижасида йўловчилардан бири жиддий тан жароҳатлари олиб, касалхонага ётқизилган, аммо шифохонада вафот этган.

 

Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг дастлабки маълумотларига кўра, транспорт воситалари бир йўналишда ҳаракатланаётган вақтда биринчи Cobalt ҳайдовчиси автойўлнинг ўнг четига бурилиш ёки тўхташга ҳаракат қилган, бироқ дарҳол тўсатдан чапга бурилган. Шу сабабли, иккинчи Cobalt билан тўқнашув юзага келган.

 

Ҳодиса бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида Lacetti ва Nexia-3 иштирокидаги авария оқибатида бир киши ҳалок бўлганди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика