Фарғонада ҳайдовчини ҳақоратлаган ЙПХ инспектори ишдан олингани маълум қилинди
У Спарк ҳайдовчиси билан ўзаро жанжаллашган.

Ижтимоий тармоқларда йўл-патрул хизмати инспектори ҳайдовчини ҳақорат қилаётгани акс этган видеотасвир тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЙҲХБ расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ушбу ҳолат жорий йилнинг 25 апрель куни Бувайда туманида содир бўлган бўлиб, ЙПХ инспектори А.К. ва Спарк ҳайдовчиси ўртасида ўзаро жанжал юзага келган.
Ҳайдовчи М.Қ.нинг аризасига асосан ўтказилган хизмат текшируви якунига кўра, ЙПХ инспектори сафдор А.К. 2022 йил 8 май куни Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг буйруғига асосан эгаллаб турган лавозимида озод этилган.







