Ўзбекистон

Фарғонада Кадастр агентлиги бош инспектори пора билан ушланди

Шунингдек, давлат буюртмаси бўйича таъмирлашга рухсат бериш учун 5 500 доллар талаб қилган бош муҳандис қўлга олинди.

Фарғонада Кадастр агентлиги бош инспектори пора билан ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ва бошқа ҳуқуқ-тартибот органларининг ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида коррупцион хатти-ҳаракaтлар билан боғлиқ икки ҳолат аниқланиб, тегишли чоралар кўрилди.

 

Биринчи ҳолатда, Кадастр агентлигининг Фарғона вилояти Риштон тумани бўлими бош инспектори фуқаронинг яшаш ҳудудида қўшимча ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллагани ва қурилиш қилгани боис 84 миллион сўм миқдорида жарима қўлланилиши мумкинлигини билдирган. Шундан сўнг, у жарима қўлламаслик ва ер ҳужжатларини қонунийлаштириб бериш эвазига фуқародан 400 АҚШ доллари талаб қилган. Тезкор тадбир давомида бош инспектор талаб қилинган пул маблағини хизмат жойи биноси олдида олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

 

Иккинчи ҳолатда қурилиш фаолияти билан шуғулланувчи хусусий корхона 2025 йил октябрь ойида “Фарғона сув қурилиш инвест” давлат муассасасининг маъмурий биносини 850 миллион сўмлик мукаммал таъмирлаш бўйича танловда ғолиб бўлган. Бироқ мазкур муассасанинг бош муҳандиси ва бошқа масъуллар таъмирлаш ишларига рухсат бериш эвазига корхона раҳбаридан 5 500 АҚШ доллари талаб қилган. Тезкор тадбир чоғида улар 5 минг долларлик пул маблағини олаётган пайтида қўлга олинди.

 

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Ўзбекистонда яширин жангларни ташкил қилганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилади

Президент Шавкат Мирзиёев уюшган жиноятчиликка қарши янги чораларни тасдиқлади.

custom img

Ўзбекистонда электр истеъмоли бир кунда 267 млн кВт соатга етиб, рекорд қайд этилди

Ишлаб чиқарилган электр энергиясининг 20,9 фоизи қайта тикланувчи энергия манбалари ҳиссасига тўғри келган.

custom img

Ёшлар – янги ғоялар манбаи: ёш журналистлар билан очиқ суҳбат

"Ёшлар куни” доирасида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раҳбариятининг ёш журналистлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.

custom img

Бекободда 11-синф ўқувчисининг ўлими юзасидан 5 киши қамоққа олинди

Жабрланувчи пичоқланиш оқибатида вафот этган.

custom img

Тошкентда йўл ўпирилиб тушди

Воқеа жойига бош вазир ўринбосари О. Раматов ва пойтахт ҳокими етиб келди, дея хабар бермоқда Zamon.uz мухбири.

custom img

Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жазо чоралари кучайтирилади

Электр, газ ва иссиқлик тармоқларига ноқонуний уланиш учун жарималар оширилади, айрим ҳолатларда маъмурий қамоқ жазоси ҳам қўлланилади.

custom img

Тошкент ва Андижонда наркотик модда ҳамда кучли таъсир қилувчи дорилар тарқалишининг олди олинди

Қарийб 5 кг синтетик наркотик ва 10 минг донага яқин кучли таъсир қилувчи дори воситаси тўхтатиб қолинди.

custom img

Тошкент вилоятида наркотик моддаларни сотишга уринган шахслар ҳибсга олинди

Операциялар натижасида 1 кг “гашиш” ва 1883 дона кучли таъсир қилувчи препарат мусодара қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"