Ўзбекистон

Фарғонада кўча безорилиги билан шуғулланган 15 киши ҳибсга олинди

Улар вояга етмаган йигитни дала майдонига олиб бориб, ҳафтасига 500 доллар беришини талаб қилган ва пул бермаган тақдирда ўлдириш билан таҳдид қилган.

Фарғонада кўча безорилиги билан шуғулланган 15 киши ҳибсга олинди

 

Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида кўча безорилиги билан боғлиқ бир қатор жиноятлар фош этилди. Жорий йилнинг 17–19 январ кунлари содир бўлган ҳолатлар юзасидан ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан тезкор чоралар кўрилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси маълум қилди.

 

Аниқланишича, 17 январ куни Қўқон шаҳрида яшовчи шахс бир гуруҳ тарафдорлари билан вояга етмаган йигитни Учкўприк туманидаги дала майдонига олиб бориб, ундан ҳафтасига 500 АҚШ доллари талаб қилган. Жабрланувчи пул бермаган тақдирда ўлдириш билан таҳдид қилинган. Шунингдек, унга турли тан жароҳатлари етказилиб, ёнидаги 200 доллар зўрлик ишлатиш йўли билан тортиб олинган.

 

Мазкур ҳолатдан хабар топган вояга етмаган шахснинг таниши ҳам ўз тарафдорлари билан қарши гуруҳ билан Қўқон шаҳрининг Алишер Навоий мавзеси ва Саланг кўчаларида учрашган. Томонлар ўртасида келиб чиққан келишмовчилик оқибатида ўзаро тан жароҳатлари етказилиб, шахслар ҳодиса жойидан яширинган.

 

19 январ куни эса биринчи гуруҳ етакчиси ўн нафарга яқин тарафдорлари билан иккинчи гуруҳ етакчисини Қўқон шаҳри бўйлаб қидиришга тушган. Улар қора рангли Спарк русумли автомашинада ҳаракатланаётгани аниқланиб, қасддан автомашина билан уриб тўхтатилган. Автомашинадагилар қочиб кетган бўлсада, транспорт воситасига совуқ қуроллар ёрдамида жиддий зарар етказилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ички ишлар бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилди. Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида 25 нафар шахс аниқланиб, терговга жалб этилди.

 

Уларнинг 15 нафари Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси асосида ушланган. Шунингдек, 3 нафар шахсга суд томонидан 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Айни пайтда жиноятга алоқадор бошқа шахсларни аниқлаш бўйича тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

custom img

“Амир Темур ва Донна Мария” фильмининг тақдимоти: тарих ва бадиий талқин уйғунлиги

Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан  “Амир Темур ва Донна Мария” бадиий фильмининг тақдимоти бўлиб ўтди.

custom img

Тошкентда Lacetti ва Kia тўқнашиб кетди

Вояга етмаган ҳайдовчи бошқарувидаги Lacetti қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган.

custom img

Амир Темурнинг тобути қаерда?

Амир Темур 1405 йил 18 февралда вафот этган. Амир Темур вафоти аскарлар ўртасида парокандалик юз бермаслиги  учун маълум муддат сир тутилган ва 18 март куни дафн этилган.

custom img

Юқори Чирчиқда 5 миллиард долларлик тиббиёт шаҳарчаси қурилади

Лойиҳа 400 гектар майдонда қурилиб, ҳудуд халқаро тиббиёт марказига айлантирилади.

custom img

Тошкент вилоятида сунъий интеллект маркази ташкил этилиб, туманлар салоҳияти таҳлил қилинади

Президент йиғилишида Тошкент вилояти камбағаллик ва ишсизликдан холи ҳудудга айлантирилиши топширилди.

custom img

Ўзбекистон Яқин Шарқда сулҳ ўрнатилишини олқишлайди — Ўзбекистон ТИВ

Ташқи ишлар вазирлиги томонларни тинчлик ва барқарорликка эришиш мақсадида конструктив ҳамкорликни давом эттиришга чақирди.

custom img

Андижонда аёл ҳайдовчи болаларни босиб кетди

Ҳайдовчи эътиборсизлик оқибатида йўл четида ўйнаб турган болаларни кўрмай қолган.

custom img

Саида Мирзиёева АҚШ савдо вакили билан учрашди

Жеймисон Грир билан ўтказилган учрашувда америкалик инвесторларнинг Ўзбекистонга нисбатан ортиб бораётган қизиқишини муҳокама қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Фарғонада кўча безорилиги билан шуғулланган 15 киши ҳибсга олинди