Ўзбекистон

Фарғонада Қишлоқ хўжалиги бошқармаси мутахассиси 50 минг доллар пора билан ушланди

У таниши билан иссиқхона учун ажратилган ер майдонини ноқонуний равишда уй-жой қуриш учун ер майдони олиб бериш эвазига 400 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Фарғонада Қишлоқ хўжалиги бошқармаси мутахассиси 50 минг доллар пора билан ушланди

 

Фарғона вилоятининг Боғдод туманида ер муносабатлари билан боғлиқ йирик ноқонуний ҳолат аниқланди. Бу ҳақда ДХХ Zamon.uzga хабар берди.

 

Маълум бўлишича, 1984 йилда туғилган, муқаддам судланган фуқаро маҳаллий тадбиркорга кўп қаватли уй-жой қуриш учун ер майдони олиб беришда мансабдор танишлари орқали ёрдам беришини ваъда қилган.

 

Хусусан, у 2020 йилда бошқа бир фуқарога кам таъминланган ва ишсиз ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида иссиқхона ташкил этиш учун ажратилган 29 гектар ер майдонининг 5 гектар қисмини тоифасини ўзгартириб, уй-жой қуриш учун расмийлаштириб бериш эвазига 400 минг АҚШ доллари талаб қилган.

 

Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида ушбу шахс олдиндан 50 минг АҚШ доллари олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

 

Тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг мансабдор таниши ҳисобланган Фарғона вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармасининг бош мутахассиси ҳам мазкур 50 минг АҚШ долларини олаётган вақтида ушланди.

 

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди ҳамда 28, 211-моддаси 3-қисми «а» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилди.

 

Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Ислом цивилизацияси маркази – Евроосиёнинг янги геостратегик маркази — Forbes

Ислом цивилизацияси маркази Ўзбекистоннинг Евроосиё, Яқин Шарқ ва Жанубий Осиё ўртасидаги маданий ва дипломатик кўприк сифатидаги янги ролининг “рамзий ва стратегик таянчи”га айланмоқда.

custom img

Ўзбекистон 19 мартдан БААга авиаташувларни қайта тиклайди

Бекор қилинган чипталар бепул қайта расмийлаштирилади.

custom img

Мактабларда баҳорги таътил 20 мартдан бошланади

4-чорак дарслари 30 мартдан бошланиши белгиланди.

custom img

Самарқандга йил якунига қадар 6 миллион сайёҳ жалб қилиш мақсади қўйилди

Президент раислигида Нарпайда Самарқанд вилоятини ривожлантиришга бағишланган йиғилиш ўтказилди.

custom img

Рамазон ойининг 29 кун бўлиши табиий ҳолат — Фатво маркази

Бу ой ҳаракатига асосланган ҳижрий-қамарий тақвим билан боғлиқ ва рўза савобига таъсир қилмайди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади

Туризм қўмитаси ва Транспорт вазирлиги Рамазон кунларида зиёратгоҳлар ва тарихий обидаларга қулай ташриф шароитини яратади.

custom img

Самарқандда 43 минг гектар майдонда яйлов ташкил қилинади

Самарқанд вилоятида яйловлар, чорвачилик ва туризмни ривожлантириш бўйича янги вазифалар белгиланди.

custom img

Самарқандда хориждан олиб келинган 38 килограммга яқин наркотик моддалар мусодара қилинди

Шунингдек, хусусий автомашина гаражига яширилган 9,04 кг опий экстракцияси аниқланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"