Ўзбекистон

Фарғонада севган қизи билан хабар ёзишган 15 ёшли ўсмир ўзини томдан ташлади

Марҳумнинг онаси Россияга кетгани сабаб, бола опалари ва укалари билан бирга тоғасининг қарамоғида қолган.

Фарғонада севган қизи билан хабар ёзишган 15 ёшли ўсмир ўзини томдан ташлади

 

 

 

Жорий йилнинг 13 январь куни Фарғона шаҳрида 9-синф ўқувчиси бўлган 15 ёшли ўсмир кўп қаватли уйнинг томидан сакраб, ҳаётдан кўз юмди. Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов Zamon.uz сўровига асосан маълумот берди.

 

Маълум қилинишича, марҳумнинг онаси 2025 йил 25 декабрь куни Россия Федерациясига кетган бўлиб, бола опалари ва укалари билан бирга тоғасининг қарамоғида қолган. Фожиа куни у яшаб турган 8 қаватли уйнинг том қисмига чиқиб, пастга сакраган ва воқеа жойида вафот этган.

 

Тезкор-суриштирув тадбирлари давомида аниқланишича, ўсмир ҳодисадан аввал ўзи ёқтирган қиз билан СМС-хабарлар орқали мулоқот қилган. Ҳозирча ушбу ёзишмалар фожианинг бевосита сабаби бўлганми ёки йўқми, аниқлаштирилмоқда.

 

Ҳодиса жойига Фарғона шаҳар ИИБ ва прокуратура ходимларидан иборат тезкор-тергов гуруҳи етиб борган. Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда ва барча ҳолатларга ҳуқуқий баҳо берилиши кутилмоқда.

custom img

Рамазон ойининг 29 кун бўлиши табиий ҳолат — Фатво маркази

Бу ой ҳаракатига асосланган ҳижрий-қамарий тақвим билан боғлиқ ва рўза савобига таъсир қилмайди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади

Туризм қўмитаси ва Транспорт вазирлиги Рамазон кунларида зиёратгоҳлар ва тарихий обидаларга қулай ташриф шароитини яратади.

custom img

Самарқандда 43 минг гектар майдонда яйлов ташкил қилинади

Самарқанд вилоятида яйловлар, чорвачилик ва туризмни ривожлантириш бўйича янги вазифалар белгиланди.

custom img

Самарқандда хориждан олиб келинган 38 килограммга яқин наркотик моддалар мусодара қилинди

Шунингдек, хусусий автомашина гаражига яширилган 9,04 кг опий экстракцияси аниқланган.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятидаги лойиҳаларни ишга туширди ва янгиларининг қурилишини бошлаб берди

Шаҳар ва туманларда 106 та янги лойиҳа ишга тушириш ва қурилишга тайёрлиги маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев "Жалолиддин Мангуберди" поездида Самарқанд шаҳридан Нарпай туманига борди

Президент Нарпай туманидаги тупроқсиз қулупнай етиштириладиган иссиқхона билан танишди.

custom img

Ўзбекистон Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами юборди

Рамазон ҳайити муносабати билан етказилган мазкур ёрдам Ҳайратонда мамлакат вакилларига топширилди.

custom img

Самарқандга яна 150 та электробус олиб келинади

Бунинг учун Европа тикланиш ва тараққиёт банкидан 120 миллион доллар маблағ жалб қилиш режалаштирилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Фарғонада севган қизи билан хабар ёзишган 15 ёшли ўсмир ўзини томдан ташлади