Ўзбекистон

Фарғонада Telegram орқали қўшни аёлга шилқимлик қилган йигит 5 суткага қамалди

Аёл судда ушбу ёзишмалар унинг руҳий ҳолатига салбий таъсир қилганини билдирган.

Фарғонада Telegram орқали қўшни аёлга шилқимлик қилган йигит 5 суткага қамалди

 

Фарғона вилоятининг Сўх туманида Telegram мессенжери орқали қўшни аёлга ахлоқ нормаларига зид хабарлар юборган 19 ёшли йигит маъмурий жавобгарликка тортилди. Ҳолат юзасидан суд қарори эълон қилинди. Бу ҳақда "Daryo" хабар бермоқда.

 

Маълум бўлишича, 2006 йилда туғилган Х.Д. 2025 йил 26 декабрь куни қўшниси А.Х.га Telegram орқали безовта қилувчи, шилқимлик мазмунидаги ёзишмалар юборган. Аёл ушбу хабарлар уни руҳий жиҳатдан безовта қилганини билдирган ва ички ишлар органларига мурожаат қилиб, ёзишмалар скриншотларини тақдим этган.

 

Жиноят ишлари бўйича Сўх туман суди ишни кўриб чиқиб, Х.Д.ни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси 1-қисми билан айбдор деб топди. Суд қарорига кўра, унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

custom img

Ислом цивилизацияси маркази – Евроосиёнинг янги геостратегик маркази — Forbes

Ислом цивилизацияси маркази Ўзбекистоннинг Евроосиё, Яқин Шарқ ва Жанубий Осиё ўртасидаги маданий ва дипломатик кўприк сифатидаги янги ролининг “рамзий ва стратегик таянчи”га айланмоқда.

custom img

Ўзбекистон 19 мартдан БААга авиаташувларни қайта тиклайди

Бекор қилинган чипталар бепул қайта расмийлаштирилади.

custom img

Мактабларда баҳорги таътил 20 мартдан бошланади

4-чорак дарслари 30 мартдан бошланиши белгиланди.

custom img

Самарқандга йил якунига қадар 6 миллион сайёҳ жалб қилиш мақсади қўйилди

Президент раислигида Нарпайда Самарқанд вилоятини ривожлантиришга бағишланган йиғилиш ўтказилди.

custom img

Рамазон ойининг 29 кун бўлиши табиий ҳолат — Фатво маркази

Бу ой ҳаракатига асосланган ҳижрий-қамарий тақвим билан боғлиқ ва рўза савобига таъсир қилмайди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади

Туризм қўмитаси ва Транспорт вазирлиги Рамазон кунларида зиёратгоҳлар ва тарихий обидаларга қулай ташриф шароитини яратади.

custom img

Самарқандда 43 минг гектар майдонда яйлов ташкил қилинади

Самарқанд вилоятида яйловлар, чорвачилик ва туризмни ривожлантириш бўйича янги вазифалар белгиланди.

custom img

Самарқандда хориждан олиб келинган 38 килограммга яқин наркотик моддалар мусодара қилинди

Шунингдек, хусусий автомашина гаражига яширилган 9,04 кг опий экстракцияси аниқланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Фарғонада Telegram орқали қўшни аёлга шилқимлик қилган йигит 5 суткага қамалди