Ўзбекистон

Фарзандларимга ўзим истагандек тарбия беролмадим

Жазони ижро этиш муассасаси. Бу ерда кунлар узун, кунлардан ҳам тунлар узун. Сукунат қарига чўмган зах ва муздек хона, махсус симлар билан ўралган деворлар.

Фарзандларимга ўзим истагандек  тарбия беролмадим

 

Суднинг қора курсисида пешонасига “жиноятчи” деб тамға босилганлар суд ҳукмига кўра бугун шу ерда. Улар совуқ бетонларга юзларини босиб, ўтмиши ҳақида жуда кўп ўйга ботишади. Ўтган умри гўёки видеотасмадек кўз ўнгида гавдаланаверади. Жавобсиз саволлар олдида ҳар доим ожиз қолаверади, киши...
Қўқонлик Фарход Ҳамидов ҳозир 59 ёшда. У олий маълумотли,  Тошкент давлат университетининг юридик факультетини тамомлаган.  Оилали, 3 фарзанднинг отаси.  “Ваҳобийлар” оқимида амир, “Акромийлар” оқимида эса ҳарбий қўмондон бўлган.
—  Мен 1981/83 йилларда собиқ совет давлатининг "Оксива" таркибида 40 армиянинг 191-сонли  алоҳида бўлимининг разведка отрядида хизмат қилганман. Хизмат давомида бир неча медаль ва орденлар олганман. Хизматдан сўнг давлат университетининг  кундузги  факультетини битирганман. 1990 йил шарқ миллий курашда “Ушу”нинг 6 та йўналиши бўйича ва  “Карате-до” бўйича Ўзбекистонда етакчи устозлардан бири бўлганман.  Фаолиятим давомида минглаб шогирдлар чиқарганман.
1990 йиллар Қўқон шаҳрида марҳум акам Қаҳрамон Ҳамидов “Одамийлик ва инсонпарварлик” уюшмаси очган. Шу даврда турли  диний оқимлар авж олган пайти эди. Акам ўзи билмаган тарзда “Ваҳобийлик” оқимига кириб қолган.   Акам орқали  мен ва менинг шогирдларим ҳам даъват қилиндик. Биз ушбу оқимга кириб, ибодат қилишни бошладик.  Машғулот давомида бошқа шогирдларимни ҳам шу оқимга киришга даъват қилдим.  Тожикистондаги Давлат Усмон, Абдулла Нурийлар билан доимий алоқада бўлинди. Сўнг кутилмаганда менга ҳам жиноий иш қўзғалгани ҳақида хабар топдим.  Биринчи рейс билан Россия давлатига қочиб кетдим. 6 йил давомида Россиядан туриб ўз  ишимни давом эттирдим. 1996 йил  ўз хоҳишим билан Ўзбекистонга қайтиб келаётганимда миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан қўлга олиндим ва қамалдим.
Орада Афғонистонда хизмат қилганим инобатга олинди ва мен амнистияга тушдим. Бироқ орадан яна 70 кун  ўтиб, 1990 йил бўлган саъй-ҳаракатлар учун мен яна қайта 22 йилга қамалдим. Мен Олий судга  мурожаат қилдим. Мурожаатимдан сўнг жазо муддати қисман олиб ташланди. Сўнг Биринчи Президент И.А.Каримов номига авф ёздим ва  2005 йил  биринчилар қаторида қўйиб юборилдим.  
2005 йил  чиққанимдан сўнг Тошкентда аввалги мен билан жазо муддатини ўтаган “Акромийлар” йўналиши бўйича лидерлардан бири Қобил Парпиев мени қидириб топди. Ва мени “Акромийлар” сафига таклиф қилди. Мен таклифни рад этмай ушбу оқимга кирдим. Менга қурол топиб беришни сўрашди. Мен уларга етарлича қурол етказиб бердим. Сўнг  2005 йил Андижон воқеасида қатнашдик.


—Сиз “Ваҳобийлар” оқимида эдингиз, сўнг 2005 йил  “Акромийлар” оқимига ўтдингиз.  Бундан мақсад нима эди  ёки сизга таъзиқ бўлдими?


—  Йўқ, мени ҳеч ким мажбур қилмади. Мен ўз хоҳишим билан бу оқимга кирдим. Андижон воқеаларида  ҳам ўз хоҳишим билан қатнашдим. Улар мени жанговор фаолиятимдан фойдаланишди.  Мен уларда ҳарбий қўмондон бўлдим.Сўнг мени яна қайта қўлга олишди. Оғир  тартибли колонияда ўз жазойимни ўтадим. Менга енгиллик беришларини сўраб, яна бир неча бор мурожаат қилдим.  Юртбошимиз ташаббуслари билан мени мана  шу 13-сонли жазони ижро этиш муассасасига олиб келишди.


— Умумий неча йилдан буён қамоқ жазосини ўтаб келасиз?  

— 27 йилдан буён қамоқ жазосини ўтаб келаман. Озодликка чиқишимга  яна 3 йилу 9 ой бор.


— Келажагингизни қандай тасаввур қиляпсиз?


— Агар бу ердан чиқсам,  мен металлургия бўйича  тадбиркорликни йўлга қўймоқчиман.  Россияда бирга хизмат қилган  дўстларим билан алоқаларни тиклаб,  металл ва ёғоч маҳсулотларини  Ўзбекистонга олиб келиб  цех очаман.   70 фоизини халққа хомашё тариқасида сотсам, қолганини ишлаб чиқаришга йўналтираман. Ундан тушган маблағни спортни “карате-до”ни   ривожлантиришга сарф қилиш ниятим бор.
Мен яна ўша аввалгидек  ёшларга тренерлик қилишни истайман. Мен қўлга киритолмаган ютуқларни шогирдларим  қўлга  киритишини истайман. Ўзбекистон давлатининг сарҳадларини қўриқлайдиган ҳақиқий жасур йигитлар бўлиб етишишини истайман.


— Сиз диний экстремистлар фойдасига ишлагансиз, озодликка чиқсангиз сизни улар яна қидириб топиб келиши ва ўз оқимига  жалб қилмаслигига  кафолат бера оласизми?


— Мен ожизлик қилдим. Энди  кўзим очилди. Мен қайсидир маънода акамнинг жиноятлари учун ҳам қамалдим. Мен шукрона қиламан. Ҳозир бир кам 60 га чиқдим. Бу ёғига қанча умрим қолди, билмайман. Аммо энди  қолган умримни болаларимга, невараларимга сарф қилиш ниятим бор. Қилган жиноий ишларимдан қаттиқ пушаймонман.  Бу жиноятларни қайта  такрорланмайман.


— Жазони ижро этиш муассасасида қандай касб ҳунарни эгалладингиз?

— 1998 йилдан буён муассаса ҳудудидаги мебель цехида ишлайман. Мебель  йиғиш бўйича қўлимдан бемалол ҳамма иш келади.
Оилам бор эди, ҳозир ажрашганман. Аслида, икки марта уйланганман.  Биринчи аёлим грузиялик эди. Бирга  университетда ўқиганмиз. Ундан бир ўғлим бор.  Бироқ ҳечам кўрмаганман. Иккинчи аёлим Қўқонда яшайди.  Ундан бир қиз бир ўғлим ва  6 та неварам бор. Улар билан алоқам яхши. Келиб мендан хабар олиб туришади.


— Қамоқхонада ўтган даврингизда нималарни йўқотдингиз?


— Энг алам қилгани фарзандларимга ўзим истагандек  тарбия беролмадим. Ўсиб улғайишини кўра олмадим.  Фарзандларим уйли-жойли бўлишди, тўйини кўролмадим. Ота-онам, 3 та акам оламдан ўтди,  қабрига  кўма олмадим.  Жуда афсусдаман.  Ўйлаб қарасам, ҳаётимнинг аксарият қисми шу  — тўрт девор ичида ўтди.


Муножат Валиева 
 

Ўзбекистонликларнинг хорижда қолиб кетган маошлари ундирилди: 850 минг доллар қайтарилди

Ўзбекистонликларнинг хорижда қолиб кетган маошлари ундирилди: 850 минг доллар қайтарилди

Хориждаги 817 нафар ўзбекистонликнинг иш ҳақи ва компенсациялар билан боғлиқ мурожаатларини кўриб чиқди.

Рулда ухлаш оқибати: Андижонда юк машинаси ЙТҲга учради

Рулда ухлаш оқибати: Андижонда юк машинаси ЙТҲга учради

Юк машинаси йўлдан чиқиб кетиб, яқин атрофдаги турар жойларга зарар етказди.

Сувни ортиқча олганларга молиявий жазо: 2027 йилдан янги тартиб кучга киради

Сувни ортиқча олганларга молиявий жазо: 2027 йилдан янги тартиб кучга киради

Сув олиш лимитидан ошиш, шартномасиз ёки рухсатномасиз сув олиш қоидабузарлик ҳисобланади.

Ноқонуний суюлтирилган газ савдоси: 3 мингдан ортиқ газ баллони олиб қўйилди

Ноқонуний суюлтирилган газ савдоси: 3 мингдан ортиқ газ баллони олиб қўйилди

120 дан ортиқ ҳолатнинг 39 тасига газ таъминоти идоралари ходимларининг алоқадорлиги қайд этилди.

Ўзбекистонда айрим хизматларда қоғоз ҳужжат талаб қилинмайди: 33 та идоравий ҳужжат ўзгартирилди

Ўзбекистонда айрим хизматларда қоғоз ҳужжат талаб қилинмайди: 33 та идоравий ҳужжат ўзгартирилди

Эндиликда банклар, нотариал идоралар, аэропортлар ва бошқа ташкилотларда айрим ҳужжатларнинг электрон шаклидан фойдаланиш мумкин.

Самарқанддаги саммит доирасида «IMKON» марказининг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди

Самарқанддаги саммит доирасида «IMKON» марказининг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди

Марказ 2 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларга индивидуал эҳтиёжларидан келиб чиқиб, таълим ва реабилитация хизматларини кўрсатади.

Глобал миқёсдаги натижалар эътирофи: Зироат Мирзиёевага топширилган ЖССТ мукофоти кимларга берилади?

Глобал миқёсдаги натижалар эътирофи: Зироат Мирзиёевага топширилган ЖССТ мукофоти кимларга берилади?

WHO Director-General’s Award — Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директорининг глобал соғлиқни сақлаш соҳасидаги нуфузли халқаро мукофоти.

Миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтишда чеклов: сенатор сўрови юборилди

Миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтишда чеклов: сенатор сўрови юборилди

Ҳудудлар бўйича имтиҳон ўринларини тақсимлаш мезонлари ва талаб юқори бўлган жойларда қўшимча имкониятлар яратиш масаласига изоҳ бериш сўралган.