Ўзбекистон

Фильм зерикарли хроника бўлиб қолмаслиги керак— Люк Бессон

“Навоий ва Жомий” фильмига франциялик режиссёр бадиий раҳбарлик қилмоқда.

Фильм зерикарли хроника бўлиб қолмаслиги керак— Люк Бессон

 

 

Бугун Тошкент халқаро кинофестивали доирасида француз кинорежиссёри ва продюсери Люк Бессон билан учрашув ўтказилди.

 
Унда режиссёр кинодаги фаолияти, янги фильмлар суратга олишда режиссёрлик маҳорати, драматургия ва актёрлар билан ишлаш борасида маълумотларни тақдим этди.

 

“Тошкент халқаро кинофестивалида иштирок этаётганимдан жуда хурсандман. Ўтган йили ҳам ташриф буюргандим ва маҳоратли ёшларни кўргандим. Бу йили уларнинг сони янада ортганига ишонаман”, — дейди у.  

 

Люк Бессон Ўзбекистон ва Тожикистон киноижодкорлари томонидан суратга олинаётган “Навоий ва Жомий” фильмини яратишда бадиий раҳбар сифатида иштирок этади. Айни пайтга қадар ижодий гуруҳ томонидан фильм сценарийси тайёрланган. 

 

“Мен тарихий мавзуда иккита фильм суратга олганман. Аммо, тан оламан, ўзбек ва тожик халқларининг бу икки йирик намояндаси ҳақида шу лойиҳа сабаб хабар топдим. Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоийни  нафақат буюк шоир, балки тинчлик ва  барқарорлик курашчиси сифатида кашф этдим. Тарихий бадиий фильм ҳақиқат ва бадиий тўқима оралиғида яратилади. Мувозанатни қатъий назорат қилиш лозим. Фильм  тарихий ҳақиқатдан узоқлашмаслиги, айни пайтда зерикарли  хроникага айланиб қолмаслиги керак”, — дейди режиссёр.

 

.

custom img

Ўзбекистонда 21 ёшдан никоҳ тузганлар молиявий рағбатлантирилади

Зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар учун “SOS” тизими жорий этиш, педофиллар учун жазони кучайтириш ҳамда эрта никоҳларнинг олдини олиш чораларини кучайтириш таклиф қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ хотин-қизларни давлат мукофотлари билан тақдирлади

Мукофотланганлар орасида маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт ва жамият ривожига ҳисса қўшган етакчи мутахассислар бор.

custom img

Ўзбекистонда банк иловаларида пул ўтказмаларининг мақсадини кўрсатиш талаб этилади

Янги тартибга кўра, фойдаланувчилар пул юборишда 16 та тоифадан бирини танлаши керак бўлади.

custom img

Тошкентда ИИББнинг 2 тезкор ходими қамоққа олинди

Улар фуқарони жиноий жавобгарликдан қутқариш эвазига 2200 АҚШ доллари талаб қилган.

custom img

Бухорода терроризмни молиялаштиришда иштирок этган ота ва ўғил аниқланди

Ўғил Сурия давлатидаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” сафида қўшилган, интернет ва криптовалюта орқали пуллар тўплаган.

custom img

Ўзбекистон Саудия Арабистони, БАА, Қатар, Эрон, Қувайт ва Исроилга парвозларни вақтинча тўхтатди

Ҳозирда жорий йилнинг 28 февралигача кетган йўловчиларни қайтариш ишлари давом этмоқда.

custom img

Президент ҳузурида қўшинларнинг жанговар шайлигини ошириш ва замонавий қурол-яроғ билан таъминлаш масалалари кўриб чиқилди

Давлат раҳбари Ўзбекистон Қуролли Кучларини янада ривожлантириш ва мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди.

custom img

ЙТҲ оқибатида вафот этган кичик сержант Хосилбек Эшназаров "Жасорат" медали билан тақдирланди

Йўл-патрул хизмати ходими BMW уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлган эди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"