Франция 29 декабрдан бошлаб тезликни ошириш учун жазоларни кучайтиради. Бу ҳақда Journal Officiel (Расмий журнал) ва Франция Йўл ҳаракати хавфсизлиги департаменти хабар берди.
Қоидбузарлик учун янги чоралар қуйидагиларни ўз ичига олади:
Тезлик чегарасидан соатига 50 км ёки ундан ортиқ ошиб кетиш ҳолатида уч ойгача қамоқ жазоси;
3 750 еврогача жарима;
Қоидбузарлик “жиноят” сифатида таснифланади ва ҳайдовчилик гувоҳномаси бекор қилиниши мумкин.
Франция Ички ишлар вазирининг матбуот котиби Мари-Пьер Ведренн таъкидлаганидек, ҳаддан ташқари тезлик реакция вақтини қисқартиради, тормозлаш масофасини оширади ва тўқнашувларда зарба кучини кучайтиради.
Шу сабабли янги чоралар йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.
Тезликни оширган ҳайдовчиларнинг транспорт воситалари мусодара қилиниши, ҳайдовчилик гувоҳномалари уч йилгача бекор қилиниши ва йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича махсус курсни тугатиш мажбурияти юзага келади.
Франция ҳукумати мазкур қатъий чоралар орқали йўл ҳаракати зўравонлигига барҳам бериш ва ҳайдовчиларга аниқ сигнал юборишни мақсад қилган.


