Жамият

Фуқаролар мурожаати эътиборда

Ҳар бир фуқаро мутасадди ташкилотларга шунчаки мурожаат этмайди. Унинг ҳуқуқи бузилса, муаммоларига узоқ муддат ечим изласаю, топа олмаса, сарсонгарчиликлар жонидан ўтсагина ташкилот эшигини тақиллатиб боради.

Фуқаролар мурожаати эътиборда

 

Улардан умид, нажот кутади. Бу борада Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқарма, бўлимлари томонидан олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар кўплаб мурожаатчиларнинг кўнглига таскин, хотиржамлик улаша оляпти.  


Нафақадаги шифокор аёлнинг иши тикланди


Саломатхон Йўлдошева ота-онаси ва яқинларидан жуда эрта айрилган. Укасига бош-қош бўлиш унинг зиммасига улкан масъулият юклаган. Шу боис укасини ўйлаб, турмуш ҳам қурмаган. Укаси ва ўзини боқиш учун тиним билмай ишлаган. Шу билан бир вақтда университетда ўқиб, олий маълумотли ҳам бўлади. 


Ҳозир нафақада бўлишига қарамай, рўзғор камчиликларини тўлдириш учун ишлашга мажбур. Укаси ва жиянларига бўлган муҳаббат ва масъулият аёлни бунга ундайди. 


Саломатхон опа иш фаолияти давомида оилавий поликлиника, шунингдек, корантин пайтида Covid марказларида ҳам ишлади. Уни ҳаёт яна бир бор синади. У кўп йиллик фаолиятидан сўнг оилавий поликлиника бош шифокори Саломатхон опанинг нафақа ёшидалигини рўкач қилиб, унинг розилигисиз иш стажидан 0,25 ставка қисқартириб, бошқа бир одамга иш жойи яратиб беради. Аммо С.Йўлдошевага иш жуда зарур, маблағ унданда керак эди. 


Имконсиз қолган шифокорУчкўприк тумани адлия бўлимидан ёрдам сўраган. Натижада, фуқаронинг ҳақ-ҳуқуқлари тикланиб, ташкилот томонидан унга ёрдам берилди. 


Ҳужжатда бошқа, ҳаётга бошқа


Жумагул Бобохўжаева туғилганида ота-онаси унга Жумагул деб исм қўяди. Ҳужжатларда ҳам худди шундай рўйхатдан ўтказилган. Бироқ онаси уни Раънохон деб атарди. Шундан бери ҳамма уни Раънохон исми билан танийди. Ҳатто ҳужжатларда исми бошқа эканини деярли ҳеч ким билмайди. Шу сабабдан у йиллар давомида фаолият юритган корхона ва ташкилотларда исм-шарифи Раъно Бобохўжаева тарзида киритилган. Меҳнат дафтарчаси ҳам шу тарзда юритилган. 


Паспортида келтирилган исм билан меҳнат дафтарчасидаги исм турлича бўлгани туфайлии Жумагул Бобохўжаева нафақага чиқиш давомида қийинчиликларга дуч келди. Шу боис у туман Адлия бўлими ходимларидан муаммога ечим топишда кўмак сўрайди. Бўлим ходимлари томонидан фуқаролик ишлари бўйича туман судига даво аризаси тақдим этилиб, муаммога ечим топилди.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

custom img

Янги ўқув йилидан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади

Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган автобусларнинг қарийб 100 тага кўпайиши айтилмоқда.

custom img

Энди «дом»ларни қарздорлик бўлмагандагина сотиш мумкин бўлади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

custom img

Ёқилғи бакларига яширилган 55 килограммлик наркотик модда фош қилинди

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Тошкентдан Дохага тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилди

Мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтада бир марта амалга оширилади.

custom img

Йўловчилар тунда ҳам автобус хизматидан фойдаланиши мумкин

Ҳукумат қарори билан шаҳарлараро, вилоятлараро ва халқаро мунтазам йўналишларда ички ишлар органлари ҳамроҳлигисиз ташишга рухсат берилади.

custom img

Ўзбекистонда резидент авиакомпанияларнинг парвозлар сони ошди

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.

custom img

Энди балиқчилик лойиҳаларини амалга оширишда гаровсиз кредит берилади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"