Фуқарони ДХХга ишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгар қўлга тушди
У бундан аввал ҳам 4 кишидан пул олган.

Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туманида яшовчи, 1983 йилда туғилган К.Ж. алдов йўли билан ўзганинг ишончига кириб, танишлари орқали уни Давлат хавфсизлик хизмати органларига ишга киритиб қўйиш эвазига 11 минг АҚШ доллари талаб қилади. Аммо, у сўралган пул маблағини Нукус шаҳрида олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва прокуратура органлари ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Терговга қадар текширув давомида, мазкур шахс муқаддам 4 нафар фуқарони ДХХ идораларига ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан улардан жами 65 минг АҚШ доллари олганлиги ҳам аниқланди.







