1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

“Ғазога инсонпарварлик ёрдамини кўпайтириш керак”

АҚШ Мудофаа вазири Ғазодаги вазият бўйича исроиллик ҳамкасби билан телефонлашди.

“Ғазога инсонпарварлик ёрдамини кўпайтириш керак”

АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин исроиллик ҳамкасби Йоав Галант билан телефонлашди. У Исроил ва ҲАМАС ўртасида гаровга олинганлар ва асирларни алмашиш жараёни бошланганини қўллаб-қувватлаб, Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдами етказиб бериш ҳажмини ошириш зарурлигини айтган.

 

Пентагон раҳбарининг таъкидлашича, тинч аҳоли ёрдам олиши мумкин бўлган хавфсиз ҳудудлар ҳам белгиланиши керак. Бунинг учун Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан можароларни ҳал қилувчи ва ёрдам етказиб беришни мувофиқлаштирувчи халқаро ташкилотлар билан алоқа ўрнатиш зарур.

 

Бундан ташқари, Остин Қўшма Штатларнинг Ғазодаги можаронинг Ливанга тарқалишининг олдини олишдан манфаатдор эканини яна бир бор тасдиқлади. У Ливандан Исроилга қарши давом этаётган трансчегаравий ҳужумларни қоралаган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика