Ўзбекистон

Германия Термиз аэропорти модернизацияси учун 1 миллион евро ажратди

Бу ҳақда Германиянинг Тошкентдаги элчихонаси маълум қилди.

Германия Термиз аэропорти модернизацияси учун 1 миллион евро ажратди

 

Германия Қуролли кучлари маблағлари ҳисобидан Термиз аэропортининг 12 километрдан ортиқ узунликдаги ташқи тўсиғи бўйлаб ва аэропорт ҳудудидаги тегишли операция марказида халқаро авиация стандартларига мувофиқ хавфсизлик ва кузатув технологиясини 1 миллион евродан ортиқ маблағга молиялаштирди. Бу ҳақда Германиянинг Тошкентдаги элчихонаси маълум қилди

 

Аэропортни модернизация қилишда ёритиш ускуналари учун замонавий, тежамкор LED лампалардан фойдаланилган.

 

«Ҳарбий атташемиз шу ҳафта аэропорт майдонида ўрнатиш ишлари якунланганини кўришга муваффақ бўлди. Термиз халқаро аэропортида олиб борилаётган модернизация ишлари бизда катта таассурот қолдирди ва бунга самарали ҳисса қўшганимиздан мамнунмиз», — дейилади хабарда.

 

Элчихонанинг қўшимча қилишича, 2002-2015 йиллар оралиғида Германия Қуролли кучлари Афғонистондаги ISAF халқаро барқарорлаштириш миссияси доирасида Ўзбекистоннинг жанубий қисмидаги Термиз аэропортидан ҳаво транспорти учун стратегик марказ сифатида фойдаланган.

 

«Германия Қуролли кучлари олиб чиқилганидан кейин ҳам биз замонавий халқаро тижорат аэропортига айланиш йўлида ушбу аэропорт билан чамбарчас боғлиқмиз», – дейди Германия томони.

custom img

Исроилнинг ҳаво ҳужумига қарши ракета захираси камаймоқда

Мутахассислар захиралар 2025-йилдаги 12 кунлик Эрон–Исроил уруши вақтида қисман сарфланганини таъкидламоқда.

custom img

Чилонзорда наркокурьерларни қўлга олган инспекторга муддатидан олдин майор унвони берилди

Инспектор томонидан қўлга олинган шахсдан 295 дона прегабалин капсуласи топилган.

custom img

Тошкент йўлларида кенг кўламли таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда

Реконструкция ишлари «Долзарб 90 кун» дастури доирасида амалга оширилмоқда.

custom img

Қатарда қолиб кетган ўзбекистонликларнинг сўнгги гуруҳи ватанига қайтди

96 нафар фуқаро Доҳадан Дубай орқали Тошкентга олиб келинди.

custom img

Самарқандда СССР паспорти билан яшаб келган аёлга ID карта берилди

У узоқ вақт эътиборсизлик ва оилавий шароит сабаб ҳужжатларини расмийлаштирмаган.

custom img

АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида Эронда 42 мингдан ортиқ фуқаролик обектига зарар етган

Теҳрон вилоятининг ўзида 10 мингга яқин уй-жой шикастланган.

custom img

Тошкентда янги санъат маскани: "АRTepa" галареяси очилди

Тадбир доирасида таниқли рассом Дилором Мамедованинг “100 та ноёб асари” номли кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

custom img

Кармана ҳокими ўқитувчиларни мажбурий йиғиб, бир соат турғизиб қўйди

Ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги муносабат билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"