1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ғиждувон тумани ҳокими электр таъминотидаги узилишлар учун аҳолидан узр сўради

Янги ҳоким электр таъминотидаги муаммолар юзасидан шахсий позициясини билдириб, қисқа муддатда муаммо бартараф этилишини таъкидлади.

Ғиждувон тумани ҳокими электр таъминотидаги узилишлар учун аҳолидан узр сўради

 

Ғиждувон тумани ҳокими Фарҳод Умаров сўнгги кунларда айрим қишлоқ ҳудудларда кузатилаётган электр энергияси таъминотидаги узилишлар бўйича аҳолидан узр сўради. Бу ҳақда унинг нутқи акс этган видеолавҳа ижтимоий тармоқларда эълон қилинди.

 

Ҳоким мазкур мурожаатини ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари ҳамда имконияти чекланган болалар учун ташкил этилган кундузги боғча очилиш маросимида билдирди. У шаҳар ҳудудида узилишлар анча кам кузатилаётганини қайд этди ва мавжуд муаммолар қисқа муддатда бартараф этилишини маълум қилди.

 

“Фурсатдан фойдаланиб, юзага келган вазият учун узр сўрайман. Барчаси ўз ўрнига қайтади. Раҳбарларимиз ва жамоамиз бу борада изчил иш олиб бормоқда”, — деди Фарҳод Умаров.

 

Ҳоким электр таъминотидаги узилишларнинг аниқ сабаблари ҳамда уларни бартараф этиш чоралари юзасидан батафсил маълумот бермади. Фарҳод Умаров ўтган ҳафта Ғиждувон тумани ҳокими лавозимига киришган эди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика