1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Гулистондаги портлаш: қурбонлар оилаларига 100 миллион сўмдан ёрдам ажратилади

Президент жабрланганларга тезкор тиббий ёрдам кўрсатишни ва ҳодиса сабабларини зудлик билан аниқлашни топширди.

Гулистондаги портлаш: қурбонлар оилаларига 100 миллион сўмдан ёрдам ажратилади

Гулистон шаҳрининг Тараққиёт маҳалласида жойлашган буюм бозори ҳудудидаги умумий овқатланиш шохобчасида газ баллони портлаши оқибатида 29 киши жароҳат олган, бир неча фуқаро эса ҳалок бўлган эди. Давлат раҳбари фожиа тафсилотлари билан танишиб, қурбонлар оилаларига чуқур ҳамдардлик билдирди ҳамда уч кун ичида уларга 100 миллион сўмдан моддий ёрдам ажратиш ҳақида топшириқ берди. Бу ҳақда Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

 

Президент кўрсатмасига кўра, ҳозирда Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази директори бошчилигидаги 10 нафар малакали шифокордан иборат махсус бригада жабрланганларга бепул тиббий ва психологик ёрдам кўрсатмоқда. Мутахассислар ҳолати оғир бўлган беморларни доимий кузатувга олиб, зарур даволаш чораларини кўрмоқда.

 

Шунингдек, масъул идораларга ҳодисанинг аниқ сабабларини қисқа муддатда аниқлаш, қонун устуворлигини таъминлаш ва жавобгарларни белгилаш вазифаси юклатилди. Мутасаддилар портлашга олиб келган омилларни ўрганиш учун комплекс экспертиза ўтказмоқда.

 

Учрашувда бу каби фавқулодда ҳолатлар бутун тизим учун оғир сабоқ бўлиши кераклиги алоҳида таъкидланди. Қиш мавсумида газ жиҳозлари билан боғлиқ хатарлар кучайишини инобатга олиб, барча масъуллар 24 соатлик кучайтирилган иш тартибига ўтиши зарурлиги қайд этилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика