Гутерриш: Афғонистон барқарорлигида қўшни давлатлар позицияси муҳим
БМТ бош котиби Тошкент конференцияси иштирокчиларига мурожаат қилди.

БМТ Афғонистонга гуманитар ёрдам кўрсатишда давом этади. Бу ҳақда ташкилот бош котиби Антониу Гутерришнинг Тошкентда бўлиб ўтаётган “Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт” халқаро конференцияси иштирокчиларига йўллаган мурожаатида сўз боради.
“БМТ Афғонистонда тинчлик ўрнатилишига, гуманитар ёрдам беришда, барқарор ривожланишни қўллаб-қувватлашда ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда давом этади”, – деган бош котиб.
Гутерриш афғон заминида барқарорлик ўрнатилишида қўшни давлатларнинг роли юқори эканини қайд этган.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев халқаро конференция иштирокчиларига мурожаат йўллаганди.







