Жаҳон

Ҳаммамиз телефонга қараммиз! Бундан қутулиш мумкинми?

Сўнгги тадқиқотларга кўра, технологияларга қарамлик тобора ортиб бормоқда.

Ҳаммамиз телефонга қараммиз! Бундан қутулиш мумкинми?

 

Дунё ақлбовар қилмайдиган тезликда ўзгармоқда. Бундай жадал ўзгаришларнинг энг муҳим омили технологик тараққиётдир. Албатта, бундай динамикага инсоннинг инновацияларга мослашиш тезлиги ҳам ёрдам беради.

 

Бироқ Интернет худди пичоқ каби: тўғри ишлатилса, одамларга фойда келтирадиган, нотўғри ишлатилса, муаммога олиб келади.

 

Касбий ва таълим ҳаёти, маълумотларга тезкор кириш эҳтиёжи интернетга уланган технологик воситаларни жорий этиш заруратини туғдирди. Агар имтиёзларни ҳисоблашга ҳаракат қилсак, узоқ рўйхатни тайёрлашимиз керак бўлиши мумкин. Аммо бугун биз зарарлар ҳақида гаплашамиз. Гаджетлар қаршисида ўтказиладиган вақт шунчалик кўпайдики, бу мутахассислар томонидан “технологияга қарамлик” атамасини қўллашига сабаб бўла бошлади.

 

Технологияга қарамлик нима?

 

Технологияга қарамлик бу — импульсив назорат бузилишининг бир тури бўлиб, унда одам компьютер, интернет, видеоўйинлар, мобил қурилмалардан ортиқча фойдаланиш натижасида технологиянинг зарарли таъсирини бошдан кечиради. Технологияга қарамликни ижтимоий тармоққа қарамлик, харид қилиш, видеоконтентни истеъмол қилиш, қимор ўйинларига қарамлик сифатида таснифлаш мумкин.

 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, психофаол моддаларга қарамлик ва технологияга қарамлик ўртасида унчалик катта фарқ йўқ. Бу иккиси ҳам миянинг бир қисмига таъсир қилади.

 

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, технологияга қарамлик хотира муаммолари, ташкил этиш ва режалаштиришдаги қийинчиликлар, импульсларни назорат қилишда қийинчиликлар, уйқу бузилиши, оилавий алоқаларнинг заифлашиши, ўзига ишончсизлик, ёлғон гапиришга мойиллик, вақтни идрок этишнинг бузилиши, депрессия каби кўплаб салбий оқибатларга олиб келади.

 

Технологияга қарамлик, шунингдек, бел оғриғи, карпал туннель синдроми, бош оғриғи, кўз қуриши, ортиқча вазн, ёки аксинча, вазн йўқотиш каби жисмоний оқибатларга олиб келади.

 

Технологияга қарамликни қандай аниқлаш мумкин?

 

Агар одам гаджетлардан узоқда ўзини ташвишли ёки ноқулай ҳис этса, ваҳимага тушса ёки жуда муҳим нарсани йўқотдим деб ўйлаб тажовузкор бўлиб қолса, демак, у технологияга қарам бўлиши мумкин.

 

Смартфонларга энг кўп қарам бўлган мамлакат — Туркия

 

Туркия билан бир қаторда 33 давлатда 53 мингдан ортиқ киши ўртасида ўтказилган Глобал Мобил Фойдаланувчилар сўрови Туркиянинг Европадаги энг кўп смартфонга қарам мамлакат эканлигини кўрсатди. Европада одамлар кунига 48 марта телефонларини текширса, Туркияда бу кўрсаткич 78 марта. Бу эса турклар ҳар 13 дақиқада телефонни кўради дегани.

 

Яна бир тадқиқот шуни кўрсатдики, миллениалларнинг 13 фоизи кунига 12 соат смартфондан фойдаланади. Телефонни кўтарган одам экранга камида бир дақиқаю 15 сония қарайди. Шу билан бирга, хабар алмашиш иловалари энг кўп қўлланилади, ижтимоий тармоқлар иккинчи ўринда, ахборот сайтлари учинчи ўринда.

 

Қарам кишиларнинг асосий хусусияти шундаки, улар ўзларининг қарамлигини инкор этадилар. Технологияга қарамлик билан курашиш учун қуйидаги усулларни синаб кўришингиз мумкин.

 

—Янги одатларни шакллантиришга ҳаракат қилиш. Спорт билан шуғулланиш, ҳатто бошида қийин бўлса ҳам, жисмоний ва руҳий саломатлик учун жуда фойдали бўлади. Интернет-пакетни чеклаш ҳам ёрдам берадиган муҳим қадам бўлиши мумкин.

 

—Кўп вақт талаб қиладиган иловаларни олиб ташланг ва янгиларини юклаб олманг.

 

—Оилангиз ва дўстларингиз билан ўтирган столда телефонни олманг.

 

—Ётоқхонага телефон билан кирманг, иложи бўлса, уни бошқа хонада қувватланг.

 

—Ҳафталик ёки кунлик жадвалларни тайёрланг ва уларга риоя қилишга ҳаракат қилинг.

 

custom img

Буюк Британиянинг икки кунлик газ захираси қолди

Энергия бозоридаги узилишлар сабаб Лондон газни юқори нархларда сотиб олишга мажбур бўлмоқда.

custom img

Масъуд Пезешкиян Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди

У Нахчивон ҳодисасида Эрон алоқадор эмаслигини маълум қилди ва воқеа текширилиши таъкидлади.

custom img

Жанубий Кореядаги заводда бахтсиз ҳодиса сабаб Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Ишчини юк кўтарувчи техника уриб юборгани маълум қилинди.

custom img

Эронда Можтаба Хоманаий янги Олий раҳбар этиб сайланди

Экспертлар кенгаши қарорига кўра, у мамлакатнинг учинчи Олий раҳбари сифатида расман тасдиқланди.

custom img

Эроннинг янги Олий раҳбари АҚШ розилигисиз узоқ вақт қолмайди — Трамп

АҚШ президенти Эроннинг ядровий қуролга эга бўлишига йўл қўйилмаслигини ҳам таъкидлади.

custom img

Самарқандда кадастр ходими, Сурхондарёда собиқ солиқчи пора билан ушланди

Кадастр ходими ер учун кадастр ҳужжатини расмийлаштириб бериш эвазига 2,5 минг доллар, солиқ инспектори фермер масаласини судда ҳал қилиб бериш эвазига 10 млн сўм олаётганда қўлга олинган.

custom img

Эрон АҚШ ва Исроилни кимёвий урушда айбламоқда

АҚШ ва Исроилнинг ёқилғи омборларига қилган ҳужумлари тинч аҳолига қарши кимёвий уруш деб баҳоланди.

custom img

Саудия Арабистонида турар-жой биносига снаряд тушди: ҳалок бўлганлар бор

Қурбонлар Бангладеш ва Ҳиндистон фуқаролари экани маълум қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"