1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ҳайдовчи рулда ухлаб қолиб, уч кишининг умрига зомин бўлди

Ҳодиса Оқдарё туманидаги "Бухоро — Самарқанд" йўналишида содир бўлган.

Ҳайдовчи рулда ухлаб қолиб, уч кишининг умрига зомин бўлди

 

Оқдарё туманида "Бухоро — Самарқанд" йўналишида ҳаракатланиб келаётган "Lacetti" ҳайдовчиси йўлда ухлаб қолиши оқибатида ЙТҲ ҳодисаси содир бўлган. Оқибатда 3 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда "Zamon" информацион дастурида хабар қилинди. 

 

Қайд этилишича, М-37 автомобиль йўлининг 44-километрида ҳаракатланиб келаётган "Lacetti" йўлнинг ўнг тарафида тўхтаб турган юк машинасининг орқасига келиб урилган.

 

Ҳодиса оқибатида "Lacetti" ҳайдовчиси ва икки йўловчи воқеа жойида вафот этган. Бир йўловчи шифохонага ётқизилган.

 

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика