1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ҳазораспда кийим дўконлари ёниб кетди

Ёнғинни ўчиришга 13 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилинган.

Ҳазораспда кийим дўконлари ёниб кетди

Бугун, 14 декабрь куни тонгги соат 03:03 да Хоразм вилояти, Ҳазорасп тумани, “Боғдор” МФЙ, Э.Гаязов кўчасида жойлашган енгил типдаги конструкциядан ясалган кийим-кечак дўконларида ёнғин содир бўлгани тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.

 

Шунга кўра, 13 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 03:07 да ҳодиса жойига етиб борган. Ёнғин соат 03:50 да ўраб олиниб, соат 05:00 да бартараф этилган.

 

Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ.

 

Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика