Ҳиндистон ғарбида микроавтобус билан содир бўлган ЙТҲ оқибатида 12 киши ҳалок бўлди, 23 киши жароҳатланди.
Воқеа Мумбайдан 350 км шарқда жойлашган туманда содир бўлган. 35 кишини олиб кетаётган микроавтобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотди, шундан сўнг транспорт воситаси йўлда турган ахлат контейнерига бориб урилган.
Ҳалок бўлганлар орасида беш эркак, олти аёл ва вояга етмаган бир қиз бор. Қолган 23 нафар йўловчи ҳозирда шифохонада.


