1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Ҳиндистонда вертолёт ҳалокатга учради

Унда 5 киши ҳалок бўлган.

Ҳиндистонда вертолёт ҳалокатга учради

Ҳиндистоннинг Уттаракханд штатида юз берган вертолёт ҳалокати оқибатида беш киши ҳалок бўлди, яна икки киши тан жароҳати олди. Ҳалокат 8 май куни маҳаллий вақт билан соат 09:00 атрофида Уттаркаши туманидаги Ганганани термал булоқлари яқинида содир бўлди.

 

Ҳодиса тафсилотлари ҳозирча тўлиқ аниқланмаган. Қутқарувчилар ва терговчилар дарҳол воқеа жойига етиб борган. Шу пайтгача қилинган расмий баёнотларда жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатилаётгани айтилмоқда.

 

Уттаракханд бош вазири Пушкар Сингх Дҳами ушбу оғир йўқотиш муносабати билан ҳамдардлик билдириб, ҳалокат сабаблари тўлиқ ўрганилиши бўйича кўрсатмалар берганини таъкидлади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика