Ҳисоб палатасида "Масофавий назорат" маркази ташкил этилди
Ушбу марказ вазирлик ва давлат идораларининг базасини кузатиб боради.

Энди Ҳисоб палатаси назоратчилари ишхонасида туриб вазирлик ва ташкилотлар базасини кузатиб боради.
Давлат бюджетини самарали назорат қилиш мақсадида Ҳисоб палатасида «Масофавий назорат» маркази ташкил этилди. Марказда 28 та вазирлик ва давлат идораларининг 115 турдаги маълумотлари шакллантирилган.
Ҳисоб палатасининг маълум қилишича, ушбу замонавий дастурий комплекслар давлат тузулмаларида қонунбузилишларнинг олдини олиш имконини берди.







